Қайднома

Қидирув

Ла Лига. «Реал» ва “Барселона”дан мағлубият

Ла Лига. «Реал» ва “Барселона”дан мағлубият

  18.10.2020 06:24
  0
  273
Ла Лига. «Реал» ва “Барселона”дан мағлубият

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида «Реал» 17 октябрь, шанба куни «Кадис»ни қабул қилди.

Учрашув кутилмаганда меҳмонларнинг қатор ҳужумлари остида бошланди, ана шундай ҳужумларнинг бирида 16-16-дақиқада Энтони Лосано мадридликлар дарвозасини ишғол қилди.

Шундан кейин ташаббус мезбонлар томонига ўтди, бироқ «Реал» биринчи бўлимда ҳам, танаффусдан кейин ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Шу тариқа, «Реал» бешта ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда етакчилар қаторида бормоқда. «Қаймоқранглилар» майдонида илк бор ғалаба қозонган «Кадис»да ҳам 10 очко мавжуд.

17 октябрь, шанба

«Реал Мадрид» — «Кадис» 0:1

Гол: 0:1 – 16 Лосано.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Марсело, Рамос (Милитао, 46), Начо, Варан, Иско (Вальверде, 46), Кроос (Йович, 78), Васкес (Асенсио, 46), Модрич (Каземиро, 46), Винисиус Жуниор, Бензема.

«Кадис»: Ледесма, Кала, Эспино, Акапо, Фали Хименес, Алекс Фернандес (Хайро Искердо, 86), Ёнссон (Аугусто Фернандес, 86), Хосе Мари (Гарридо, 76), Салви Санчес, Негредо (Хименес, 81), Лосано (Малбашич, 46).

Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Милитао (90).

Шунингдек мазкур тур доирасида «Барселона» 17 октябрь, шанба куни «Хетафе» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда ўтди ва дарвозалар олдида голли вазиятлар кам бўлди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари пенальти ишлаб олишга эришди. Уни Ҳайме Мата муваффақиятли ижро этди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Хетафе» очколарини 10 тага етказиб олган ҳолда етакчилар қаторига кўтарилди. «Барселона» (7) эса 9-поғонага тушиб кетди.

«Барселона» кейинги турда «Реал» билан ўйнайди, «Хетафе» эса «Гранада»ни қабул қилади.

«Хетафе» — «Барселона» 1:0

Гол: 1:0 – 56, пенальти Мата.

«Хетафе»: Сория, Оливера, Кабако, Суарес, Ном, Арамбарри, Кукурелья, Максимович (Молехо, 90), Жене, Мата (Унал, 71), Эрнандес (Тимор, 89).

«Барселона»: Нето, Дест, Серхи Роберто (Пуч, 87), Лангле, Пике, де Йонг (Брэйтуэйт, 80), Бускетс, Педри (Коутиньо, 62), Дембеле (Фати, 62), Гризманн (Тринкау, 80), Месси.

Огоҳлантиришлар: Пике (24), Мата (27), Кабако (28), Серхи Роберто (41), Ном (73), Оливера (90), Дест (90).


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz