Қайднома

Қидирув

Алкасир ўзини оқламоқда, аммо...

Алкасир ўзини оқламоқда, аммо...

  18.10.2020 12:12
  0
  407
Алкасир ўзини оқламоқда, аммо...

Хабарингиз бордир, ОЧЛ-2020 чорак финалида «Пахтакор» дарвозасига 2та гол урганча  «Персеполис»ни кейинги раундга олиб чиққан эронлик ҳужумчи Иса Алкасир кейинчалик ОФК томонидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди. Бунга унинг Этика кодексини бузгани сабабдир. Аниқроқ айтсак, форс ҳужумчиси ўз голини нишонлашда кўзини қисиқ қилиб кўрсатди. Бундай хатти-ҳаракатни Шарқий Осиё мамлакатлари фуқаролари одатда ҳақорат сифатида қабул қилишади. Лекин Алкасирнинг айтишича, у хитойликларга ўхшаш жияни шарафига шундай ҳаракат қилган экан.

*** «Персеполис» ҳужумчиси Иса Алкасир жамоа­сининг ОЧЛдаги охирги 3та ўйинида 4та гол урганди. У «Пахтакор» дарвозасига урган голларидан бирини Этика кодексига зид ҳаракат билан нишонлади ва ярим финал ўйинида қатнашишдан мосуво бўлди.

*** Иса Алкасир энди 6 ой расмий ўйинларда иштирок этолмайди. қўшимчасига, 10 минг доллар миқдорида жарима ҳам тўлайди. У жазо ҳақида ОЧЛ ярим финал ўйини бошланишига атиги 2 соат қолганида хабар топди.

*** Иса Алкасир ОФК қароридан мутлақо норози. У Этика кодекси 58.1-бандига зид ҳаракат қилмагани, кўп йиллардан буён голни шу тарзда нишонлаб келаётгани, бу ўз жиянига аталган ҳаракат эканлигини айтмоқда. Эронда буни ҳамма билади ва уни бирор марта ирқчиликда айблашмаган. Бироқ ОФКнинг интизомий жазо чораси аллақачон кучга кириб бўлди.
*** ОФК расмий сайтининг маълум қилишича, аслида финал ғарб минтақаси ғолиби бўлмиш жамоанинг майдонида бўлиб ўтиши керак эди, "Персеполис" ғарбда энг кучли жамоага айланди ва финал ҳам Теҳронда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ ОФКнинг фикрига кўра, Теҳрон ҳозирги пандемия шароитида финални қабул қила олмайди ва якунда финални ўтказиш Қатар футбол ассоциациясига таклиф қилинган.Финал 19-декабрь куни Қатарда бўлиб ўтиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz