Қайднома

Қидирув

«Интер»ни таслим қилган «Милан» 47 ҳамда 25 йил аввалги рекордларини такрорлади

«Интер»ни таслим қилган «Милан» 47 ҳамда 25 йил аввалги рекордларини такрорлади

  18.10.2020 16:16
  0
  252

Италия А Сериясининг 4-тур учрашувида «Интер» ҳамда «Милан» клублари ўзаро баҳс юритди. Учрашув «россонерилар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалаба туфайли Стефано Пиоли жамоаси клубнинг ўтган асрда ўрнатилган бирданига иккита рекордни такрорлашга муваффақ бўлди.

Фото: Twitter

Opta’нинг ёзишича, «Милан» 1973 йилдан бери илк бор Италия чемпионатининг кетма-кет 24 учрашувида ғалаба қозонган. Шунингдек, манбада клубнинг 1995/1996 йилги мавсумдан бери биринчи марта А Сериянинг дастлабки 4 учрашувида ғалабани қўлга киритганини ва ўша вақтдаги Фабио Капелло бошчилигидаги «Милан»нинг натижаси такрорлаганини таъкидланмоқда.

«Милан» 12 очко билан А Серия турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. «Интер» эса 7 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Кейинги турда «Милан» «Рома» билан куч синашса, «Интер» ўзбекистонлик ҳужумчи тўп сураётган «Женоа» билан тўқнаш келади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz