Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Бугунги ўйинда муҳим очколарни йўқотдик”

Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Бугунги ўйинда муҳим очколарни йўқотдик”

  18.10.2020 19:00
  0
  245
Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Бугунги ўйинда муҳим очколарни йўқотдик”

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин режа қилганимиздек, старт олди. Афсуски, ўйин ўрталарига келиб, устунликни рақибга бериб қўйдик, шу сабабли муаммога дуч кела бошладик. Ҳимояда иккинчи қаватда жуда кўп ютқаздик, уларда кўплаб вазиятлар юзага келишни бошлади ва шулардан биттаси гол билан тугади.

Ўйлайманки, ютса бўладиган ўйин эди ва керакли очколарни йўқотдик.

- Биринчи бўлимда асосан, Муҳаммадали Юлдашев орқали ҳужумлар ташкил қилинди. Иккинчи бўлимда бу ҳолат деярли кўринмади.

- Ҳа, у ўйин охирига бориб чарчаб қолди. Ўзгартиришга мажбур бўлдик.

- Абдулло Олимов захирадан майдонга тушди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Унда озгина жароҳат бор, шу сабабли кўп ўйнай олмасди. Лекин захирадан тушиб, қўлдан келганича жамоага ёрдам берди.

- 1:0 бўлиб турганида, Рустамжон Қўчқоров ҳужумга туширилди, у ўринбосарлар таркибида ҳимояда ўйнар эди. Бу катта камчилик эмасми?

- Йўқ, у аслида ҳужумчи. Ҳимояда муаммолар кўп бўлгани боис ўринбосарлар таркибида химоядан фойдаланганмиз ва бу иш берди.

- "Андижон"ни ўйинчилар тарк этишда давом этмоқда. Тимур Усмонов масаласида қандай фикрдасиз?

- Усмоновни укамдек кўриб, ҳамма нарсани тушунтирдим. Лекин у жамоадан кетиб қолди. Мана, кеча ўринбосарлар таркибида ўйнаган Нодир Мавлоновни мисол қилайлик. Унинг ёши Тимурдан катта, лекин у ўринбосарлар таркибида лом-мим демасдан, майдонга тушиб, гол ҳам урди. Усмонов эса ўзи шу фикрга келди ва кетди.

- Умумий олганда, бугунги натижадан розимиз?

- 10 киши бўлиб қолганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz