Қайднома

Қидирув

Холанд «Реал»га мойил

Холанд «Реал»га мойил

  19.10.2020 13:40
  0
  214
Холанд «Реал»га мойил

 

Дортмунд «Боруссия»си ҳужумчиси Эрлинг Холанд келгусида «Реал» жамоаси сафини тўлдириш ниятида. ABC хабарида айтилишича, норвегия­лик футболчи шу мақсада асосий даъвогарлар - «Челси» ва «МЮ»га рад жавоби беришга тайёр.

Хуллас, Эрлинг Бундеслигада яна бир неча йил тўп сургач, айнан Испания пойтахтига кўчиб ўтмоқчи. «Реал» ҳам уни ўз таркибида кўришга мойил. Таъкидланишича, ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли анча юқори. Биринчидан, «Реал» ва «Боруссия» раҳбария­ти ўртасидаги муносабатлар аъло. Иккинчидан, футболчининг агенти Мино Райоланинг асосий мақсади - мижозини Мадридга кўчириш. Аввалроқ «Боруссия» Холандни 2022 йилгача сотмаслигини маълум қилганди. Бироқ ўша йил ёзда норвегиялик ҳужумчи Испания пойтахтига йўл олиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz