Қайднома

Қидирув

«Лестер» етакчилари қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

«Лестер» етакчилари қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

  19.10.2020 16:50
  0
  243
«Лестер» етакчилари  қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

 

«Лестер» ҳимоячиси Чаглар Суюнжу Туркия миллий жамоаси сафида орттирган жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Суюнжу оёқ мушакларини шикастлагани учун тахминан 3 ойга сафдан чиққанлиги маълум қилинган. 

«Бу биз учун жиддий йўқотиш. Суюнжу жамоамизнинг асосий ҳимоячиси саналарди. Миллий жамоа сафидаги жароҳати боис у камида 3 ой бизга ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнини тўлдириш осон бўлмайди», - дейди «Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, жамоа ҳужумчиси Жейми Варди ҳам жароҳати сабабли Европа лигаси 1-тур доирасидаги ўйинда майдонга туша олмайди. Футболчининг кичик жароҳати қайталанган. Жейми «Лестер» - «Заря» ўйинини ўтказиб юборади. У АПЛнинг навбатдаги турида қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Лестер» АПЛ 5-турида «Астон Вилла»га мағлубиятга (0:1) учраб, турнир жадвалида 9 очко билан 4-ўринга тушиб қолди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz