Қайднома

Қидирув

Тўлаган Исоқов ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси этиб тайинланди

Тўлаган Исоқов ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси этиб тайинланди

  19.10.2020 17:24
  0
  238
Тўлаган Исоқов ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси этиб тайинланди


Бугун Ўзбекистон футбол ассосиасияси фахрийлар кенгаши раиси лавозимига мутахассис тайинлаш бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Биродар Абдураимов, Николай Любарсев, Евгений Валиский, Вечеслав Солохо, Шамил Яфаров, Фарход Магамедов, Ахрол Иноятов, Манноп Якубов, Шокир Исмаилов, Тўлаган Исоқов ва яна бир қатор фахрийлар иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида ЎФА бош котиби Аваз Максумов сўз бошлаб, Ўзбекистон футбол фахрийлар кенгаши раиси марҳум Наримон Жалолов тўғрисида уларнинг футбол соҳасида босиб ўтган йўли, ўзбек футболига қўшган ҳиссаси тўғрисида таъкидлаб ўтди. Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига масъулиятли, тажрибали номзодни тайинлаш ва ушбу масъулиятли ишда кенгаш аъзолари фикри муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Шунингдек, Фахрийлар кенгаши аъзоси Евгений Валитский сўзга чиқиб Наримон Жалолов хақида илиқ фикрлар билдириб, уларнинг фаолиятини муносиб давом эттириш ҳамда фахрийлар кенгашини ушбу ишларда фаол бўлишга чақирди.

Мажлис давомида кенгаш аъзоси Ахрол Иноятов фахрийлар саломатлигини яхшилаш, футбол билан доимий шуғулланишини таъминлаш мақсадида, мусобақа ва хотира турнирларини карантин талабларига риоя қилган ҳолда кўпроқ ташкил этиш ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига муносиб номзодни сайлаш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг сўз узоқ йиллардан бери ушбу кенгашда раис ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган ўзбек футболи афсонаси Тўлаган Исоқовга сўз берилди. Тўлаган Ўлмасович барчани ҳозирги кунда кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақалар хақида хабардор қилиб ўтди.

Аваз Максумов фахрийлар кенгаши раиси лавозимига мутахассис тайинлаш юзасидан Тўлаган Исоқов номзодини тавсия қилди ва кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz