Қайднома

Қидирув

Трансферлар бозорининг бош юлдузи – агент Жорже Мендеш...

Трансферлар бозорининг бош юлдузи – агент Жорже Мендеш...

  20.10.2020 05:33
  0
  462
Трансферлар бозорининг бош юлдузи – агент Жорже Мендеш...

1та трансферлар мавсумида 8та қимматбаҳо келишув. Бунинг асосий воситачиси нечоғли корчалон эканлигини ҳамма билади, лекин унинг ёзги бозорда амалга оширган ишларига қараб, ёқа ушлайди одам, барибир. Коронавирус футболни пулдан маҳрум қилмоқда. Бироқ бунинг агентлик саноатининг бош ижрочиси - Жорже Мендешга заррача дахли йўқ. Аксинча, португалиялик воситачи эҳтимолки, агентлик фаолиятидаги энг самарали дарчани бошдан ўтказди.

Ёзги трансферлар-2020: Жорже Мендеш воситачилигида амалга оширилган келишувлар

 

Рубен Диаш («Бенфика»дан «Манчестер Сити»га) - 68 миллион евро

Николас Отаменди («Манчестер Сити»дан «Бенфика»га) - 15 миллион евро

Хамес Родригес («Реал»дан «Эвертон»га, ижара) - 22 миллион евро (харид қилиш суммаси)

Мэтт Доэрти («Вулверхэмтон»дан «Тоттенхэм»га) - 15 миллион евро

Диогу Жота («Вулверхэмптон»дан «Ливерпул»га) - 44.7 миллион евро

Нельсон Семеду («Барселона»дан «Вулверхэмптон»га) - 30 миллион евро

Фабио Сильва («Порту»дан «Вулверхэмптон»га) - 40 миллион евро

Карлос Винисиус («Бенфика»дан «Тоттенхэм»га, ижара) - 40 миллион евро (харид қилиш суммаси)

Жорже Мендеш ва унинг раҳбарлигидаги Gestifute агентлиги 100 миллионлаб еврога тенг келишувлар ортидан 10 миллионлаб комиссион ҳақ  олди. Ҳозирча ҳар бир трансфер юзасидан аниқ маълумотлар йўқ, лекин мисол учун, «Порту» Фабио Сильва трансфер суммаси  (40 миллион евро)дан 25 фоизи агентлик хизматига тўланганини маълум қилди. Демакки, Мендеш жамоаси шу биргина келишувдан нақ 10 миллион евро санаб олган. Дарвоқе, Жоау Фелиш бир йил олдин «Атлетико»га 126 миллион евро эвазига ўтганида, Мендеш ушбу трансфердан чамаси 30 «лимон» ишлаган эди.

Мендеш ва «Вулверхэмптон» ўртасидаги ҳамкорлик - алоҳида мавзу. Айни пайт бу клубда 10 нафар португалиялик бор ва улардан 7 нафари айнан Мендеш мижози ҳисобланишади. Бунга қўшимча равишда «бўрилар» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ҳам Мендеш билан ишлайди, қолаверса, у клубнинг трансферлар қўмитаси аъзоси. Айтганча, Англия футбол ассоциацияси қоидаларига кўра, агент бирор клубнинг 5 фоиздан кўп акциясига эгалик қилолмайди, унга молиявий томондан таъсир ўтказиши ҳам тақиқланган. Мендеш эса «Вулвз»­га катта таъсир кўрсатди, кўрсатмоқда, фақат ҳаммаси қоида доирасида. қисқаси, юридик тарафдан ҳеч ким унга эътироз билдиролмайди. Айтиш ўринли, 2016 йили «Вулверхэмптон»нинг Жефф Ши ёхуд Хитой компанияси томонидан сотиб олинишида бош ролни айнан Мендеш ўйнаганди. Табиийки, у ўша даврдан буён клубнинг кўплаб ишларига бевосита аралашмоқда. Бироқ на шикоятлар ва на текширувлар агентнинг таъсирини тасдиқлади.

Forbes журнали маълумотларига қараганда, 2019 йили Мендеш даромад бобида сайёрамиздаги спорт агентлари орасида 3-ўринни эгаллади. Рейтинг пешқадами - Жонатан Барнетт мижозлари кўплиги билан мақтанса, 2-ўринни эгаллаган Скотт Борас катта маблағ айланадиган бейсболда фаолият юритади. Энди рақамларда айтсак, Мендеш агентлиги 2019 йили қиймати жами 1,18 миллиард долларга тенг келишувларда иштирок этиб, 118 миллион миқдорида комиссион ҳақ олган. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz