Қайднома

Қидирув

Тальяфико билан келишув нақдми?

Тальяфико билан келишув нақдми?

  20.10.2020 06:06
  0
  258
Тальяфико билан келишув нақдми?

«Аякс»нинг аргентиналик ҳимоячиси Николас Тальяфико фаолиятини АПЛда давом эттирадиган кўринади. The Sun нашри хабарига қараганда, у қишки трансферлар бозори пайти «Манчестер Сити» сафини тўлдиради.
Тўғри, келишув ҳали расмийлаштирилмади. Умуман, «шаҳарликлар» 27 ёшли ҳимоячини анча олдин кузатув остига олишганди, фақат икки клуб трансфер баҳоси бўйича келишолмаётганди. Таъкидланишича, «Сити» энди аргентиналик учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда, «Аякс» эса сумма 25 «лимон»га оширилишини истамоқда. Экспертларнинг тахминларига кўра, Англия клуби охир-оқибат, Тальяфикони ўз сафига қўшиб олади, барибир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz