Қайднома

Қидирув

Шомуродов А Серияда дебют учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ва ...

Шомуродов А Серияда дебют учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ва ...

  20.10.2020 07:41
  0
  237
Шомуродов А Серияда дебют учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ва ...

Италия А Серияси 4-тури доирасидаги сўнгги ўйин «Верона» ва «Женоа» ўртасида бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинда генуяликлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз дебютини ўтказди. У А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди. 

Янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда 63-дақиқагача ҳаракат қилган Элдор майдонда анча ишончли тўп сурди.

Якунда «Женоа» жорий йилги чемпионат доирасида сафарда илк очкосини қўлга киритди - 0:0. 

Ушбу дурангдан кейин «Женоа» 3 ўйинда 4 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилган бўлса, «Верона» 7 очко билан 7-ўринга чиқди.

Италия А Серияси. 4-тур.

Верона – Женоа 0:0
Верона – Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Дзакканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60).
Женоа – Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Гольданига, 69), Гильоне, Бадель (Бехрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Элдор Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79).
Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Гольданига (85).


Манба: Interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz