Қайднома

Қидирув

ЧЛ 1-тур. «ПСЖ»«МЮ» ўйинида икки тарафда ҳам йўқотишлар бор

ЧЛ 1-тур. «ПСЖ»«МЮ» ўйинида икки тарафда ҳам йўқотишлар бор

  20.10.2020 08:20
  0
  265
ЧЛ 1-тур. «ПСЖ»«МЮ» ўйинида икки тарафда ҳам йўқотишлар бор

 

«Манчестер Юнайтед» сардори Ҳарри Магуайр ва ҳужумчи Эдинсон Кавани ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «ПСЖ»га қарши учрашувни ўтказиб юборади, дея ёзмоқда Manchester Evening News.

Манбанинг ёзишича, бу футболчилар клубнинг Парижга йўл олган рўйхатида бўлишмаган. Кавани 14 кунлик карантиндан кейин якшанба куни «МЮ» сафидаги дастлабки машғулотини ўтказган бўлса, Магуайр «Ньюкасл» (4:1) билан ўйиндан кейин жароҳат олган.

Шунингдек, «МЮ» таркибидан жароҳати сабабли Мэйсон Гринвуд ҳам ўрин олмаган. Унинг ўрнига жамоанинг 18 ёшли янги футболчиси Факундо Пельистри қайдномага киритилган.

 

«Пари Сен-Жермен»да эса  футболчилар Мауро Икарди, Марко Верратти, Леандро Паредес, Тило Керер ва Хуан Бернат ушбу баҳсда майдонга туша олмайди.

Бундан ташқари,жамоа яримҳимоячиси Юлиан Дракслер ва ҳимоячи Маркиньоснинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Парижликлар учун ягона хушхабар Анхель Ди Мариянинг сафга қайтгани бўлди. Аргентиналик яримҳимоячи собиқ клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. 

 

Маълумот учун, «ПСЖ» - «МЮ» учрашуви бугун тшв. Вақти билан соат 23:59да бошланади.

 


Манба: Interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz