Қайднома

Қидирув

Ўрнингни бил, Гризманн! Рональд Куман ...

Ўрнингни бил, Гризманн! Рональд Куман ...

  20.10.2020 16:48
  0
  252
Ўрнингни бил, Гризманн! Рональд Куман ...

 

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн билан боғлиқ вазият хусусида алоҳида гапирди.
Чунончи, франциялик футболчи миллий жамоадаги ўйинидан кейин «Дидье Дешам мени қайси позицияга қўйишни яхши билади» қабилида фикр билдирганди. «Антуан билан муаммом йўқ. Ҳеч қачон ҳеч кимни бегона чизиққа қўймаганман. Тушунинг, «10-рақам» позициясида 10 нафар футболчи билан ўйнолмаймиз. Ҳар ким истаганини гапириш ҳуқуқига эга. Гризманн билан унинг позицияси ва самарадорлиги ҳақида гаплашдим. Жамоа яхши ўйнашини хоҳлайман ва унинг ўнг томонда тўп суришини белгилаяпманми, шундай бўлиши керак. Ҳа, Антуан «10-рақам» ва «9-рақам» позицияларида ҳам ўйнай олади, лекин қарорни мен чиқараман, у эса маҳоратини максимал даражада кўрсатиши лозим. Гризманн муваффақиятга эришиши учун нима қилиши керак? Бор кучини ишлатиши, ўзида бор имкониятдан фойдаланиши даркор. қўшимчасига, омад керак. Мураббий буюради, у эса бажарувчи. Ҳар бир ўйинда энг яхши таркибни майдонга туширмоқчимиз. Терма жамоалар ўйинлари туфайли катта клублар аъзоларида қўшимча чарчоқ кузатилмоқда, асосийси, футболчилар ўзгача иштиёқ ва қувонч билан қайтмоқдалар. Барчасини айнан машғулотлардан кейин ҳал қиламиз», - деди Куман AS нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz