Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе "Пахтакор"дан йилига 1,5 млн. евро маош олади-ми?

Шота Арвеладзе "Пахтакор"дан йилига 1,5 млн. евро маош олади-ми?

  20.10.2020 20:55
  0
  203
Шота Арвеладзе

Туркиянинг «Трабзонспор» клуби «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзега расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри ёзмоқда.  Манбада айтилишича, Туркия Суперлигаси 5-турида ўз майдонида «Истанбул Башахшеҳир» клубига мағлуб бўлган «Трабзон» раҳбарияти шундай қарорга келган.

Клуб раҳбарияти англиялик мураббий Эдди Ньютоннинг ишидан қониқмаган ва 2015 йилда «Трабзонспор»да ишлаган Шота Арвеладзега таклиф билан чиққан. Hurriyet хабарига кўра, Арвеладзе «Пахтакор»да йилига 1,5 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, икки йил олдин «Пахтакор» билан шартнома имзолаган Шота Арвеладзе «Трабзонспор»да 1993-97 йиллар оралиғида футболчи сифатида ўйнаган. Мураббийлик фаолиятида эса Туркияда «Трабзон»дан ташқари, «Кайсериспор» ва «Қосимпошшо»да ҳам ишлаган.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz