Қайднома

Қидирув

Топ-клублар Европа Премьер Лигасига асос солмоқчи...

Топ-клублар Европа Премьер Лигасига асос солмоқчи...

  21.10.2020 03:03
  0
  291
Топ-клублар Европа Премьер Лигасига асос солмоқчи...

Бир қатор топ-клублар Европа Премьер Лигаси мусобақасини ташкил қилиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Sky Sports’нинг хабар қилишича, бу лойиҳа «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари томонидан илгари сурилган.

Мусобақани ФИФА байроғи остида 2022 йилдаёқ бошлаш режалаштирилган. Тахминларга кўра, унда 18 та жамоа иштирок этади.

Англия, Франция, Германия, Испания ва Италиянинг ўнга яқин клубига иштирок этиш масаласида сўров юборилган. Улар қаторида «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Бавария», ПСЖ ва «Ювентус» каби жамоалар бор.

Лойиҳада Англиянинг бир йўла беш клуби иштирок этиши мумкин. Таъкидланишича, бу масала «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Челси»  ва «Арсенал» жамоалари билан муҳокама қилинган.

Айни дамда инвесторларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. JP Morgan банки ҳомийга айланиши мумкин. Европа Премьер Лигасини яратиш учун олти миллиард евро талаб этилади.

ФИФА ва УЕФА мазкур маълумотларни шарҳлашдан бош тортган.

Аввалроқ «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» Англия футболига янгиликлар олиб кириш борасида янги лойиҳага йўл ургани. Унга кўра, АПЛ клублари сонини қисқартириш, Англия Лига Кубоги ва мамлакат Суперкубоги мусобақаларидан воз кечиш каби таклифлар билдирилганди. Бироқ лига мазкур лойиҳа амалга ошмаслигини маълум қилганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz