Қайднома

Қидирув

Искога Ривалдодан маслаҳат

Искога Ривалдодан маслаҳат

  21.10.2020 13:19
  0
  271
Искога Ривалдодан маслаҳат

«Барселона» клуби ва Бразилия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдонинг айтишича, Иско ҳам худди Хамес Родригес каби «Реал»дан тезроқ кетиши керак.

«Фикримча, Иско тезроқ кескин қарор чиқариши керак. Хамес Родригесга боғлиқ ҳолат унинг учун яхши намуна. Мана, колумбиялик йигит «Эвертон»га ўтиши билан яна яхши ўйин кўрсатмоқда. Иско ҳам шундай қадам ташласа, сира ҳайратланмайман. Ишончим комил, у айни пайт Хамес ўйинини кузатмоқда, собиқ клубдошининг «Реал»дан кетиб, тўғри йўл тутганига ишонч ҳосил қилмоқда. Агар Зидан кейинчалик ҳам Искога етарли ўйин амалиёти тақдим этмаса, у Хамес каби кетиши керак. Бошқа йўл йўқ», — деди Ривалдо. Маълумот учун, Иско Испания чемпионатининг дастлабки 4та турида майдонда атиги 147 дақиқа тўп сурди. Хамес Родригес эса «Эвертон» сафига қўшилгач, 6та ўйинда 3та гол ва 4та самарали узатмага муаллифлик қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz