Қайднома

Қидирув

Деярли ҳар 21 дақиқада

Деярли ҳар 21 дақиқада

  21.10.2020 20:20
  0
  156
Деярли ҳар 21 дақиқада

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES) таҳлилига кўра, «ПСЖ»нинг бразилиялик юлдузи Неймарга нисбатан ўртача ҳисобда ҳар 20 дақиқаю 39 сония­да бир бора қўполлик ишлатилади.
Европанинг кучли 5та лигасида бошқа бирор футболчи рақибларнинг қоида бузишларидан бунчалик кўп жабр чекмайди. Ўзига хос рейтингнинг 2-поғонаси ҳам Франция элит лигаси вакилига тегишли: «Анже» ярим ҳимоячиси Анжело Фульжини ҳар 20 дақиқаю 56 сонияда қоидага зид равишда йиқитилади. «Гранада» ярим ҳимоячиси Анхель Эррера Европада рақиблар қўполлигидан кўп жабр­ланадиган учинчи футболчидир. У ўртача ҳисобда ҳар 21 дақиқаю 24 сонияда қоидадан ташқари ҳолатда тўхтатилади. Европанинг кучли 5та лигасига кирмайдиган чемпионатларда қўполлик даражаси нисбатан паст. Ҳар ҳолда, буни қолган лигаларда энг кўп жабрланадиган футболчи натижасидан ҳам билиш мумкин - «Эстерсунд» ҳужумчиси Жерелл Селларс Швеция лигаси ўйинларида ҳар 13 дақиқаю 11 сонияда мажбуран йиқитилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz