Қайднома

Қидирув

Аламзада Жозе Моуриньо ва...

Аламзада Жозе Моуриньо ва...

  22.10.2020 00:11
  0
  122
Аламзада Жозе Моуриньо ва...

АПЛ 5-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» - «Вест Хэм» ўйини натижаси «шпорлар» устози Жозе Моуриньога катта алам улашгани тайин.
Ахир унинг шогирдлари 3:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда ғалабани қўлдан чиқариб қўйишди - 3:3. «Бу футбол. Албатта, ҳали иккинчи бўлимни чуқур таҳлил қиламиз. Аммо хулоса омма учун эмас. Ўз ўрнида, «Вест Хэм»нинг ўз кучига нисбатан ишончини алоҳида айтиш лозим. 0:3 ҳисобида ортда бораётиб, боз устига, ўйин бобида ҳам рақиб олдида ожиз кўринган ҳолда, ишончни сақлаб қолиш - катта жасорат. «Вест Хэм» аввалги мавсумдаги жамоа эмаслигини билардим. Аммо 3та голга тенг устунликни йўқотиш - жиддий жазо. Ҳақли жазо. Майдон четидаёқ таҳлил қилдим: баъзи жиҳатлар эътибордан тушиб қолди. Рақиб эса стандарт вазиятлардан сўнг голлар  урди. Яна автогол... Аслида ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кейн барчасига нуқта қўйиши мумкин бўлган вазиятда дарвоза устунини нишонга олди. Шунингдек, Бэйл ҳам натижа ҳақидаги саволни ўртадан олиб ташлаши керак эди. Қисқаси, вақтида 4-голни урмаганимиз панд берди. Футбол жазоси шу. Шогирдларимда руҳий томонлама муаммо бордек. Акс ҳолда, финал ҳуштаги янграши арафасида ғалабани қўлдан чиқармасдик. Қолаверса, рақиб омадни ўз томонига оғдириш учун охиригача курашди. Эҳ, ўйин ўз қўлимизда эди, амалда эса 2 очко йўқотдик...», - деди Моуриньо ўйиндан кейин аламли оҳангда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz