Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига клублари учун тақвимда енгиллик яратилади

Coca Cola Суперлига клублари учун тақвимда енгиллик яратилади

  21.10.2020 21:30
  0
  123
Coca Cola Суперлига клублари учун тақвимда енгиллик яратилади

Аввалроқ хабар қилинганидек, 9-17 ноябрь кунларига навбатдаги ФИФА кунлари белгиланган. Бу кунлар оралиғида эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. ЎзПФЛ бу борада терма жамоалар маркази билан доимий алоқада бўлиб турибди ва терма жамоанинг режаларидан келиб чиқиб, тақвим ишлаб чиқмоқда. 

Терма жамоалар маркази хабарига кўра ФИФА кунлардаги ўртоқлик учрашувлари олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрда йиғин бошлашни режалаштирган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ушбу саналарда юзага келган бўшлиқ сабабли, Coca Cola Суперлиганинг 22-тур учрашувлари вақтини клублар учун бироз енгиллаштиришни лозим топди. 

Биласиз, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор” каби клублар “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштироки сабаб анча зич тақвимда қолишган эди. Шу боис, уларга бироз енгиллик яратиш мақсадида, ўйинлар оралиғи суриб берилди.

Шунингдек, ўйинларни жонли узатиш учун Спорт-ТВ билан доимий алоқа йўлга қўйилган.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz