Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: “Кураш давом этади, интрига эса янада ошди”

Миржалол Қосимов: “Кураш давом этади, интрига эса янада ошди”

  22.10.2020 09:25
  0
  156
Миржалол Қосимов: “Кураш давом этади, интрига эса янада ошди”

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Насаф» – АГМК (2:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди.

«Муносиб жамоалар тўқнашуви бўлди. Турнир жадвали эътибори билан ҳам жуда муҳим ва керакли ўйин эди. Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда имкон қадар тепароқ ўйнаб, прессинг қилишимиз керак эди. Бироқ йигитлар иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида ундай кўрсатма бўлмаганди. Дарвозамиз олдида нотўғри ўйнаганимиз натижасида Марко Станоевичда зарба бериш учун бўш ҳудудлар пайдо бўлди. Голда дарвозабонимизни айбламаган бўлардим. Танаффусда футболчиларга барчаси ўз қўлимизда эканлигини ва бу керакли ўйинлигини тушунтирдик. Иккинчи бўлимда йигитлар 15-20 дақиқа яхши ҳаракат қилишди.

Иккинчи голда учинчи зонада тўпни йўқотдик. Айнан шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. "Насаф" билан ўйинларда оддий элементар хатолар ҳам қимматга тушиши мумкин. Кураш давом этади, интрига эса янада ошди. Қолган учрашувлар бундан ҳам қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Кетма-кет тўртинчи бор меҳмонда ўйнаймиз, бу ҳам жамоага руҳий томондан таъсир қилади».


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz