Қайднома

Қидирув

“Андижон” ФК қайдномадаги хатолик сабаб жарима интизом чорасини олади

“Андижон” ФК қайдномадаги хатолик сабаб жарима интизом чорасини олади

  22.10.2020 15:33
  0
  176
“Андижон” ФК қайдномадаги хатолик сабаб жарима интизом чорасини олади

“Андижон” футбол клуби футболчиси Фарҳод Мирахматов Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашувида иккита сариқ карточка олиб, қизил карточка билан майдондан четлатилган эди. 

Футболчи навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган бўлса-да, у U-21 биринчилигининг 20-турида “Бунёдкор U-21” жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган.  Бу билан “Андижон” футбол клуби Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.19-бандини бузди. Унда қайд этилганидек, агар жамоа ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, унга техник мағлубият ёзилади, қўшимчасига, ЎФА Интизом кодексига мувофиқ жарима солинади.  

“Андижон U-21” жамоаси мазкур беллашувда мағлуб бўлганлиги сабабли учрашув натижаси (голлар, огоҳлантириш ва четлатишлар) ўз кучида қолди ва ЎФА Интизом кодексининг 5.34, 5.47-бандларига асосан “Андижон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz