Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: “Сафардан ёруғ юз билан қайтадиган бўлдик”

Бахтиёр Ашурматов: “Сафардан ёруғ юз билан қайтадиган бўлдик”

  22.10.2020 21:25
  0
  197
Бахтиёр Ашурматов: “Сафардан ёруғ юз билан қайтадиган бўлдик”

Coca Cola суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” (1-2) ўйинидан сўнгги матбуот анжуманининг биринчи қисмида, “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

-“Машъал” жамоасини жуда ҳурмат қиламан. Таркибида юлдуз футболчилар бўлмаса ҳам меҳнаткаш, ўйинни охиригача курашадиган жамоа. Бугунги ўйин ҳам осон бўлмади. Биз ўзимиз учун жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Иккита сафар ўйинидан олти очко билан қайтаётганимиз одамни хурсанд қилади.Сафардан ёруғ юз билан қайтадиган бўлдик. Бугунги ғалаба раҳбариятимиз ҳамда мухлисларимизни хурсанд қилиши аниқ. Бунинг учун яратганга шукр айтамиз. Бугунги ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман.

Ўйиннинг биринчи бўлимда “Машъал” кучлироқ ўйнади. Биз биринчи бўлимда асосан ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтириш режамиз бор эди. Бу режа амалда иш берди. Иккинчи бўлимда нисбатан ишончли ўйнадик, тўп назоратини қўлга олдик. Натижада гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Лекин “Машъал” жамоасига ҳам қойил қолиш керак, улар 0-1 ютқазиб турганларида бизни чуқур ҳимояга ўтишга мажбур қилишди. Биз тактик ўзгаришлар қилишга ва ҳимоячилар сонини кўпайтиришга мажбур бўлдик. Ўйин сўнггига қадар курашганлигимиз учун ғалаба тўпини киритиб, керакли очколарни қўлга киритдик. Лекин “Машъал” жамоаси бугун камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатишди. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Мен мураббий сифатида жамоам пенальти тепганидан хурсанд бўлишим табиий хол. Хакамларни ишини назорат қиладиган қўмита бор. Улар вазиятларни кўриб чиқишади. Мен пенальти бор эди ёки йўқ эди дейишдан йироқман. Мtнимча футболчимиз ўша вазиятда тўпга биринчи бўлиб етиб борган эди.

Биз мавсум бошида биринчи мақсадимиз жамоани аутсайдерлар сафидан олиб чиқиш эди. Бироқ ўзимизнинг ўйинимиз ва ғалабаларимиз билан мақсадимизни ўзгартирдик. Бизда имконият борми, демак нимага совринли ўринлар учун курашмаслигимиз керак. Мақсадимиз учинчи ўрин учун курашиш. Олдинда бизни АГМК ва “Насаф” билан бўладиган жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз, йигитларимизнинг салоҳияти бунга етарли деб ўйлайман. Имконимиз борича совринли ўйинлар учун курашамиз. Ҳамма жамоаларда ҳам тақвим зич, ўшанчун хеч кимга осон эмас деб ўйлайман. Футболчиларимиз ўзларининг меҳнатлари эвазига мавқеларини кўтаришди. Энди буни пастлатишга ҳаққимиз йўқ. Йигитларимиз бунга қодир.

Ўйин сўнггида мезбонлар олдинга интилиши маълум эди. Шунинг учун биз Жасур Ёқубовни майдонга тушириб марказий ҳимоячиларимиз сонини уч нафарга етказдик. “Машъал” гол киритган вазиятда эса Муртозоевнинг маҳорати эвазига гол бўлди деб ҳисоблайман.

Сўнги 4 та тур ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилишига муносабатим ?

1-даврадаги марказлашган ўйинлар биз учун омадли келган эди. Мураббийлар тўпланиб маслаҳатлашганимизда 1-даврани сўнгги 4 та турини марказлашган ҳолда ўтказсак, 2-давранинг сўнгги 4та ўйинини ҳам шу тарзда ўтказамиз деб келишган эдик. Бизни жамоамиз ҳар қандай ҳолатга тайёр. ПФЛ қандай қарор чиқарса ўша бўйича ўйнаймиз ва яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларни стадионга қайтиши мутахассис сифатида мени жуда хурсанд қилди. Марказлашган ҳолда бўладиган ўйинлар мухлислар ташрифини камайтириши мумкин. Лекин бу қарорни қабул қиладиган мутасадди инсонлар бор , улар ҳамма жамоага бирдек мос келадиган тақвимни ишлаб чиқишади. Биз эса мусобақани ўтказадиган ташкилот қарорларига бўйсунишга мажбурмиз.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz