Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Ўйинчиларга қаттиқроқ гапирамиз шекилли”

Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Ўйинчиларга қаттиқроқ гапирамиз шекилли”

  22.10.2020 21:50
  0
  86
Бахтиёр Ҳамидуллаев: “Ўйинчиларга қаттиқроқ гапирамиз шекилли”

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Андижон» (6:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев иштирок этди.

- Ўйин аввалидаги иккита қўпол хато зараримизга ишлади. Марказий ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ўз дарвозамидан иккита тўп олиб чиқдик. Шундан сўнг футболчилар руҳан синиб қолишди. Бу голлардан кейин йигитлар ўзларига кела олишмади. Аммо ҳисоб бу даражада йирик кўриниш олишини кутмагандим. Сабаби, ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. 

Тўғри, тезкор голларга тезкор гол билан жавоб қайтардик, бироқ… Аксар футболчиларимизга саволларимиз бор. Ўйинни қайта-қайта кўриб чиқамиз, ўйинчиларга қаттиқроқ гапирамиз шекилли?! Боиси, бундай ўйин биз учун эмас. Бир нечта учрашувни бошқача савияда ўтказгандик, бугун яна эски ҳолатга қайтдик. 

Умумий маънода «Андижон»ни куни эмас экан, десак тўғри бўлади. Чунки захирадан тушган футболчилар ҳам ёрдам бера олмади. Ҳатто дарвозабонимиз жиддий жароҳат олди. Элдор Адҳамовнинг алмаштиришимизнинг сабаби, ўтказилган голларда унинг ҳам айби бор. Ҳимоячиларга қўшилиб у ҳам қутқариши мумкин бўлган вазиятларда хатога йўл қўйди. Жароҳат олган Аслонбек Аҳроровнинг оёғи синмабди, шунисига шукр.


Манба: Andijon matbuot xizmati


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz