Қайднома

Қидирув

Янги стадион - Месси номи билан аталадими?

Янги стадион - Месси номи билан аталадими?

  24.10.2020 10:50
  0
  159
Янги стадион - Месси номи билан аталадими?

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ўтган ёзда шов-шувларга сабаб бўлган клуб раҳбарияти ва жамоа етакчиси Лионел Месси ўртасидаги можаро ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Каталонияни тарк этмоқчи бўлганди. Ўша пайтда «кўканорранглилар» раҳбарлари ўртадаги шартномани унутмаслик кераклигини таъкидлашди. Унга кўра Месси учун тўлов миқдори 700 миллион долларни ташкил этади. Бу Мессини жамоасида кўришни хоҳлаган барча потенциал харидорларни қўрқитди.

Пикенинг сўзларига кўра, вазиятни қўпол усуллар билан ҳал қилиб бўлмайди, чунки Лео клубнинг тирик афсонаси.

- Aгар мен президент бўлганимда, бошқача йўл тутган бўлардим. Мен Леодан қолишини сўраган бўлардим. Мен ўша пайтда Мессига юкламаган бўлар эдим, чунки бу шахсий қарор деб ўйлайман. Мен унга айтардим: «Лео, бир йил қолди, кейин клуб бошқарувига янги одамлар келади».

Янги стадионга унинг номи берилиши керак. Биз афсоналаримизни обрўсизлантириш эмас, балки ҳурмат қилишимиз лозим. Бу мени безовта қилмоқда, - деди Пике The Sunга берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz