Қайднома

Қидирув

«Эль-Класико»: Бу сафар "Реал"да "иштиёқ" кучлилик қилди...

«Эль-Класико»: Бу сафар "Реал"да "иштиёқ" кучлилик қилди...

  24.10.2020 21:25
  0
  268
«Эль-Класико»: Бу сафар

Олдин хабар берганимиздек, бугун Испания премьероси 7-тури доирасида мавсумнинг муҳим ўйинларидан бири саналмиш «Эль-Класико» бўлиб ўтди. Ушбу  шиддатли ва қизиқарли кечган учрашувда меҳмонларнинг қўллари баланд келди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Бенземанинг пасидан фойдаланган Вальверде ўйиндаги ҳисобни очган эди. Баҳснинг 8-дақиқасида эса ҳали 18 ёшга тўлмаган Ансу Фати «Эль-Класико» тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди ва ўртадаги фарқни йўққа чиқарди.
Аммо, шу куни мадридликлар мезбонларга нисбатан ғалабаг бўлган иштиёқлари кучлиро бўлгани сабаб яна 2 марта раиб дарвозани аниқ нишонга олишди ва ғалаба қозонишди.

Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин Қироллик жамоаси турнир жадвалида 13 очко билан яна 1-ўринга чиқиб олди. «Барса» эса кетма-кет иккинчи мағлубиятдан сўнг 7 очко билан ҳозирча 10-поғонадан жой олиб турибди.

Ла Лига. 7-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:3 (1:1)

Голлар: 0:1 – 5 Вальверде, 1:1 – 8 Фати, 1:2 – 63, пенальти Рамос, 1:3 – 90 Модрич.
Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба, Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 82), Коутиньо, Педри (Тринкау, 82), Месси.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (19), Лангле (29), Начо (37), Альба (62).

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  Реал Мадрид 6 4 1 1 9-4 13
2  Реал Сосьедад 6 3 2 1 10-2 11
3  Вильярреал 6 3 2 1 8-8 11
4  Хетафе 5 3 1 1 5-3 10
5  Эльче 5 3 1 1 5-4 10
6  Кадис 6 3 1 2 6-6 10
7  Гранада 5 3 1 1 7-8 10
8  Бетис 6 3 0 3 7-9 9
9  Атлетико 4 2 2 0 8-1 8
10  Барселона 5 2 1 2 9-5 7
11  Севилья 4 2 1 1 5-3 7
12  Осасуна 5 2 1 2 5-4 7
13  Валенсия 7 2 1 4 9-11 7
14  Атлетик 5 2 0 3 4-5 6
15  Эйбар 6 1 2 3 4-6 5
16  Уэска 6 0 5 1 4-6 5
17  Сельта 6 1 2 3 3-9 5
18  Алавес 6 1 1 4 3-8 4
19  Вальядолид 6 0 3 3 5-9 3
20  Леванте 5 1 0 4 5-10 3


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz