Қайднома

Қидирув

Куман «Эль-Класико»дан кейин VARни танқид қилди

Куман «Эль-Класико»дан кейин VARни танқид қилди

  25.10.2020 02:20
  0
  282
Куман «Эль-Класико»дан кейин VARни танқид қилди

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Мадриднинг «Реал» клубига қарши кечган ўйиндан сўнг ҳакам ва VAR тизимини танқид қилди. Каталонияликлар мазкур учрашувда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Ҳакамнинг айрим ҳаракатларини тушунмадим. Пенальти белгиланиши ўйин натижасига кучли таъсир ўтказди. Ўша вазиятгача биз яхши ўйнаётгандик.

VARни тушунмаяпман. Ўйлашимча, бу тизим «Барселона»га қарши ишламоқда. Жарима майдончаси ичида ушлаш ҳолатлари ҳар доим учрайди. Биз 5 та ўйин ўтказдик, ҳеч бирида бизнинг фойдамизга қарор чиқарилмади. Бундай мағлубиятларга лойиқ эмасмиз», – дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди Marca нашри.

«Барселона» Ла Лигадаги кейинги ўйинини 31 октябрь куни сафарда «Алавес»га қарши ўтказади. Бунгача каталонияликлар Чемпионлар Лигаси доирасида «Ювентус» билан баҳс юритишади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz