Қайднома

Қидирув

Лука Тони қуролланган ўғрилар ҳужумига учради

Лука Тони қуролланган ўғрилар ҳужумига учради

  25.10.2020 08:24
  0
  239
Лука Тони қуролланган ўғрилар ҳужумига учради

«Бавария», «Ювентус» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Лука Тони қуролланган жиноятчилар ҳужумига йўлиқди. Бу ҳақда жабрдийданинг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

«Бу янгилик тарқаб улгурган экан, тасдиқласам бўлаверади. 20 октябрь куни соат 19:30 ва 21:30 орасида уйимга уч нафар қуролланган жиноятчилар бостириб киришди. Энг асосийси, оила аъзоларимнинг аҳволи яхши. Ҳеч ким зиён кўрмади, руҳий зарба ва кучли қўрқувни инобатга олмаганда, албатта. Афсуски, босқинчилар қимматбаҳо ва оддий эсдалик буюмларини ўғирлашди.

Ўғриликдан кейин полиция етиб келди. Балки, ҳудудимизда номаълум ва шубҳали автомобилни кўрган қўшниларимиз тартиб посбонларини чақиришгандир. Суриштирувлар натижа бермади. Айни пайт оила аъзоларимни турли саволлар билан безовта қилишларини хоҳламайман», – деб ёзди Тони Instagram тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Криштиану Роналдунинг уйида ҳам ўғрилик содир этилган ҳақида хабарлар тарқалганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz