Қайднома

Қидирув

Дуэль ортга суриладими?

Дуэль ортга суриладими?

  25.10.2020 11:55
  0
  163
Дуэль ортга суриладими?

Криштиану Роналду ЧЛда Лионель Мессига қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Аслида у бу турнирда азалий рақиби билан тезроқ тўқнашишни хоҳлайди. Бунинг учун ҳаттоки, янги мамлакатга кўчиб ўтганди. Умуман олганда, Криштиану Роналдунинг охирги кунлари жуда тиғиз бўлди.
Тўғри, футбол билан эмас. Португалиялик юлдуз бир ҳафта бурун терма жамоасида ўйнаш учун «Ювентус» ихтиёрини ўзбошимчалик билан тарк этди. Ваҳоланки, Туриндаги меҳмонхонада, изоляция шароитида қолиши керак эди. Зеро, клуб ходимларида коронавирус борлиги аниқланган эди. Роналду бунга эътибор қилмай, Франция ва Испания термаларига қарши кечган ўйинларда иштирок этди: ҳар иккиси 0:0 ҳисобида тугади, лекин рақиблар кучли таассурот олишди, ижтимоий тармоқларни Криш билан тушган суратларига тўлдиришди. Кейин Роналдунинг коронавирус юқтиргани маълум бўлди...


Тест натижалари 13 октябрь куни аниқланди ва дарҳол кучли реакция юзага келди. Бу ҳақда ҳамма ёзди - Жоржо Кьеллинидан тортиб, Португалия президентигача. Роналдунинг опаси Катя Авейру буни «ҳаётидаги энг катта алдов» сифатида келтириб, укаси Яратган томонидан Ерга дунёни уйғотиш учун юборилганини қўшиб қўйди. Бу орада Португалия термасининг «Твиттер»даги саҳифасида Роналдунинг изоляция шароитидаги сурати берилди. Лекин бу фото тезда ўчириб ташланди. Шу тариқа Роналду 14 октябрь куни Португалия Соғлиқни сақлаш органининг махсус рухсатномаси билан Туринга қайтди. У рухсат олиш учун ҳам Лиссабонда бир сутка ушланиб қолди. Туринга келиши билан эса, шахсий уйида яна изоляцияга ўтирди. Криш ҳаттоки, Португалия термасининг навбатдаги ўйинини томоша қилишга ҳам улгурди (португаллар Роналдусиз шведларни 3:0 ҳисобида енгишди, бу ўйинда айнан Криш ўрнида тўп сурган Диогу Жота қаҳрамон бўлди - «дубль ва самарали узатма).

қизиқ, изоляция ўрни нега ўзгартирилди? Ҳаммасига «Барселона» билан ўйин сабабдир. «Ювентус» 28 октябрь куни ЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида Каталония клубини қабул қилиши керак. Месси ва Роналду дуэли - анчадан буён кутилаётган улкан воқелик. Таъкидланишича, Роналдуда бўлажак ўйинда қатнашиш имконияти йўқ эмас. Биринчидан, Италияда коронавирусга чалинган ва хасталик симптомсиз кечаётган беморлар учун изоляция муддати - 10 кун (Португалияда эса ҳамма 14 кун карантинда бўлиши шарт). қисқаси, агар Криштиану ўз мамлакатида қолганида, ўйинда иштирок этиш имкониятини йўқотарди. Италияда эса карантин муддати эртароқ якунланади. Иккинчидан, УЕФА протоколига кўра, футболчи ўйинга 1 ҳафта қолганида тест топшириши керак. Демак, «Ювентус» 21 октябрга қадар тест олиб, натижаларини УЕФА офисига топшириши керак. Криш Туринда, шундай экан, бу борада муаммо туғилмайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz