Қайднома

Қидирув

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: «Бунёдкор» 1-давра ғолиби, 2-даврада эса формат ўзгаради

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: «Бунёдкор» 1-давра ғолиби, 2-даврада эса формат ўзгаради

  25.10.2020 15:05
  0
  189

Аёллар ўртасида мамлакат чемпионати Олий лигасида «Андижанка» билан боғлиқ тўртта қолдирилган ўйинни инобатга олмаганда биринчи давра баҳслари ниҳоясига етди.

Эътиборли жиҳати, мамлакатнинг ўн икки карра ва амалдаги чемпиони, Қаршининг «Севинч» жамоаси атиги бир маротаба бош совринни қўлга киритган, амалдаги вице-чемпион «Бунёдкор»дан уч очкога ортда қолди. «Қалдирғочлар»нинг «Андижанка» жамоаси билан қолдирилган ўйинини ва унда эришилажак назарий ғалабасини инобатга олганда эса тошкентликлар қаршиликлардан олти очкога ўтиб кетган бўлади. Энг қизиғи, «Севинч» шу кунгача қайд этмаган йирик ҳисобдаги мағлубиятни ҳам айнан «Бунёдкор»дан қабул қилиб олди – биринчи давранинг сўнгги турида, икки етакчи жамоанинг Тошкентда ўтган ўзаро ўйинида пойтахтликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.   photo_2020-10-22_18-33-19.jpg

«Севинч» нафақат шоҳсупани рақобатчисига топширди, балки иккинчи поғонадан ҳам пастлашга мажбур бўлди. Шу кунгача учинчи-тўртинчи ўринларни банд этиб келган «Сўғдиёна» Термиз шаҳрида «Сурхон»ни йирик (12:0) ҳисобида енггани, «Севинч»нинг эса «Бунёдкор»га енгилгани эвазига иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Биринчи даврадан кейин совринли ўринларга «Металлург» ва АГМК жамоалари ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Бекободликлар «Севинч»дан атиги бир очко ортда қолаётган бўлса, АГМК «Металлург»дан тўрт очкога ортда қоляпти.   photo_2020-10-22_18-33-22.jpg

Ажабланарли томони, «Бунёдкор» юқоридан биринчи сифатида ўнта ўйиндан биронта ҳам очко йўқотмай, рақиблар дарвозасини 70 марта нишонга олиб, ўз дарвозасидан атиги учта тўп ўтказиб юборган бир пайтда турнир жадвалининг қуйи қисмини «бошқараётган» «Сурхон» қизлари 10та ўйиндан биронта ҳам очко ола билишмади. Термизликларнинг «мақсади» рақибни ютиш эмас, балки рақиб дарвозасига бирон марта бўлса ҳам тўп киритиш бўлса не ажаб.    Термизликлар шу пайтгача бир маротаба ҳам рақиб дарвозасини нишонга ола билмаган, аксинча, ўз дарвозаларидан юздан зиёд тўп ўтказиб юборганлар. Ҳақиқатни очиқлайдиган бўлсак, «Сурхон» аёллар жамоаси ЎзПФЛ талабларини бажаришни асосий мақсад қилган. Биринчидан, қийин шароитга қарамасдан жамоа чемпионат ўйинларини қолдирмасдан қатнашиб келяпти, таркибининг юз фоиз аъзолари маҳаллий – сурхондарёликлардан иборат. Улар бу йил тажриба орттириш, келаси йилдан эса юқори сари интилишни режалаштиришган. Бу йилги режа эса бажариляпти - муҳими мусобақада қатнашиш...

Биринчи давранинг сўнгги турида қайд этилган натижалар:

11-тур

ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ - 7:1

Тошкент. «Чилонзор» стадиони. 66 томошабин

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Сардор Исматуллаев

Голлар: Юлдуз Ҳамдамова (53, 80), Aнна Aлекперова (57, 90+2), Мадина Воҳидова (66), Умида Хатамова (77-пен), Дурдона Бахтиёрова (83) - Aмина Шодиева (5).

АГМК – БУХОРО - 4:1

Голлар: Шоҳида Тожиддинова (5), Дарина Федосенко (15), Лейла Рустуллаева (28), Айнур Даулбаева (30) - Зебинисо Ғаниева (90+2).

АНДИЖАНКА – МEТАЛЛУРГ - 0:8

Голлар: Дилафруз Ходжаева (85-ўз дарв.) - Нозима Камолтоева (2, 62-пен., 73), Шаҳноза Қурбонова (20, 83-пен., 87), Дилдора Нозимова (65).

НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ - 4:1

Голлар: Шохида Эргашева (1, 12), Нилуфар Дадажонова (48) - Жесика Кручинина (45+1, ўз дарв.), Aрина Смирнова (74)

БУНЁДКОР – СEВИНЧ - 4:0

Голлар: Саида Галимова (27, 63), Умида Зоирова (40), Людмила Карачик (77).

СУРХОН – СЎҒДИЁНА - 0:12

Голлар: Динора Пайзиқулова (23, 38, 53), Aзиза Норбоева (43, 86, 88), Ирода Турдиалиева (45, 57), Диёрахон Хабибуллаева (47-пен, 55, 83-пен.), Aлбина Бобоқулова (70).

11-турдан кейинги вазият:

1.БУНЁДКОР 30 очко

2.СЎҒДИЁНА 27

3.СEВИНЧ 26

4.МEТАЛЛУРГ 25

5.АГМК 21

6.ПАХТАКОР 14

7.НАВБАҲОР 13

8.ЛОКОМОТИВ 10

9.БУХОРО 7

10.ҚИЗИЛҚУМ 6

11.АНДИЖАНКА 3

12.СУРХОН 0

Чемпионат тўпурарлари:

1.Диёра Хабибуллаева («Сўғдиёна») – 22

2.Людмила Карачик («Бунёдкор») - 18

3.Дилдора Эргашева («Локомотив») – 14.

«Андижанка»нинг қолдирилган «Навбаҳор» (23 октябрь), «Пахтакор» (26 октябрь) ва «Бунёдкор» (28 октябрь) жамоаларига қарши ўйинларидан сўнг биринчи даврага расман якун ясалади. Андижонликларнинг «Сурхон»га қарши яна бир қолдирилган ўйин муддати эса ҳозирча номаълум.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ клублар вакиллари билан келишган ҳолда чемпионатнинг иккинчи давраси форматига ўзгартиришлар киритди. Унга кўра, қолдирилган учрашувлар ҳам бўлиб ўтгач биринчи давра эгаллаган ўринларига кўра жамоалар тенг иккига бўлинади – юқори олтилик ва қуйи олтилик. Ўйинлар Бергер тизими бўйича бир даврадан иборат тарзда ташкил этилади. Кучли олтилик ғолиб ва совриндорларни аниқлаб берса, пастки олтилик чемпионатни тарк этувчи жамоа номига ойдинлик киритади.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz