Қайднома

Қидирув

Жасур Жалолиддинов Италия клубига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди...

Жасур Жалолиддинов Италия клубига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди...

  25.10.2020 15:15
  0
  128
Жасур Жалолиддинов Италия клубига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди...

Москванинг «Локомотив» клубидан ижара асосида «Тамбов»га ўтган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов «Матч» телеканалига берган интервьюсида Италиянинг «Беневенто» клубига амалга ошмай қолган трансфери ва Россия Премьер-лигаси вариантини нега танлагани ҳақида гапирди.

— «Бунёдкор» бош директори Улуғбек Мирзаев сизни 2020 йилнинг ёзида «Беневенто» клуби билан шартнома имзолашингиз ҳақида гапирганди. Бу трансфер нега амалга ошмай қолди?

— 2019 йилнинг қишида Италияга бориб, «Беневенто» машғулотларида иштирок этганимдан кейин трансфер амалга ошиши учун 18 ёшга тўлишимни кутиш керак эди. Туғилган куним 15 май куни бўлиб, улар мавсум якунида аниқ жавобни айтишлари лозим эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли бу ишлар тўхтаб қолди.

Шунга қарамай, «Беневенто» менежерлари билан доимий алоқада эдик, улар мавсум рестартигача кутиб туришимизни сўрашганди. Кейин эса мавсум якунланишини кутишимизни айтишди. Жамоа кўпроқ ёшларга ишонч билдирадими ёки тажрибали футболчиларга суянадими – аниқ бир қарорга келмоқчи эди. Аслида Италия клуби менга аниқ ва лўнда қилиб «йўқ», дея жавоб берганида Ўзбекистонда қолган бўлардим. Италиядан аниқ жавоб келмагач, келажагим борасида таваккал қилишни истамадик ва «Локомотив» таклифини қабул қилдик.

Аслида «Беневенто»даги машғулотларда бош мураббий Филиппо Индзагининг менга ишонч билдирмоқчи эканлигини сезгандим. Италиядаги кўрик давомида у доим ёнимга келиб италиян тилида кўрсатма ва тушунтиришлар берарди. Аммо муаммо шундаки, мен италиянчани билмасдим! Шунга қарамай, Индзаги имо-ишоралар билан қаерда қандай ўйнаш кераклигини тушунтирар, мен эса қийинчилик билан унинг фикрларини илғаб олардим. Албатта, мураббийнинг кўрсатмаларини бажаришга интилардим, аммо барибир бир-биримизни ўзаро тушунишимиз қийин кечганди.

— Индзаги инглиз тилида гаплашса яхшироқ бўлармиди?

— Албатта. Инглизчани тушунаман.

— Сизга нега таржимон беришмади?

— Тушунишимча, бу клубда ҳамма италиян тилини билиши лозим экан. Бошланишига ҳеч кимга таржимон беришмасди. Қолаверса, жамоада инглизчада гаплашадиганлар ҳам кўп эмасди. Таркибда ҳаттоки 9 ойдан буён тилни ўрганмаётган футболчи бор эди, уни ҳеч ким тушунмасди. Шу боис у билан шартномани бекор қилишганди, - дейди Жасур Жалолиддинов «Матч» телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, ёзда «Бунёдкор»дан 350 минг евро эвазига «Локомотив»га ўтган 18 ёшли яримҳимоячи Москва клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекканди. «Темирйўлчилар» Жасур Жалолиддиновни 2021 йилнинг ёзига қадар «Тамбов» клубига ижарага беришди.


Манба: matchtv.ru, trubuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz