Қайднома

Қидирув

Каррагернинг хавотири ўринлими?

Каррагернинг хавотири ўринлими?

  26.10.2020 02:20
  0
  181
Каррагернинг хавотири ўринлими?

Айни пайт эксперт сифатида фаолият юритаётган «Ливерпул»нинг собиқ футболчиларидан бири Жимми Каррагер жамоанинг айни ҳолатидан ташвишга тушмоқда.
Бунга асосан Юрген Клоппнинг ишонган ҳимоячиси Виржиль ван Дейк жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани сабабдир. Каррагернинг айтишича, шу йўқотиш «Ливерпул»нинг чемпионлик учун курашдаги имкониятини сезиларли даражада пасайтириши мумкин. «Ҳозир «Ливерпул»нинг деярли ҳар бир фанати миясида битта савол чарх урмоқда: «Ливерпуль» ван Дейксиз чемпионликни ҳимоя қила оладими?» Ҳа, чемпион жамоа таркибида 3-4 нафар етакчи бўлади. Лекин ҳимояни назорат қиладиган етакчи ўрнини тўлдириш қийин, бинобарин, ван Дейк бутун ўйин тасвирида асосий «фигура»га айланиб улгурганди. Гарчи футболда алмаштирилмас ўйинчи йўқлигини кўп айтишсада, бундай етакчи ўрнини муаммосиз босиш имконсиздир. Захира кучи нечоғли кучли бўлмасин, мураббий замонамизнинг энг билимли мутахассиси саналмасин, бунинг шунчаки, имкони йўқ. Зеро, ўйин боришини бошқарадиган, майдонда мураббий ролини бажарадиган ўйинчи ўрнини ҳеч ким босолмайди. Менимча, Виржилнинг сафдан чиққани AПЛда чемпионлик учун курашаётган бошқа клублар учун қўшимча имконият яратади. Демоқчиманки, «Ливерпул»нинг олтин медаль учун имконияти кескин камайди. Тўғриси, мавсум стартидан олдин шахсан мен «Ливерпул»га чинакам рақобат тақдим этадиган клубни кўрмаётгандим. Энди умумий ҳолат мутлақо ўзгарди. Айтишларича, Виржиль мавсум якунига қадар сафга қайтолмаслиги мумкин экан. Бу «Ливерпул»ни «беназир» мақомидан маҳрум этади. Клуб энди қишки трансферлар бозорида катта харидга қўл уришга мажбур. Ўзи ёзда Ловрен ўрнига ҳам футболчи олингани йўл, Виржилнинг жароҳати қўшимча дард бўлди. Бунинг оқибатида ҳимоя жамоанинг энг ожиз нуқтасига айланди-қўйди. Ўйлашимча, Юрген Клопп буёғига аввало, орқа чизиқ хусусида бош қотириши керак. Яъни муносиб номзодни тезроқ аниқлаб, трансферлар вақтигача музокара бошлаш талаб этилади. Чунки қишки бозор муддати жуда кам. 1 январга қадар янги трансфер расмийлаштириш учун клубнинг камида 50-60 миллион евро ажратишига тўғри келади...», - деди Sky Sports эксперти ўз чиқишида. Виржиль ван Дейкка дахлдор хабар шуки, у тез орада операция столига ётади. «Ливерпуль» тиббий штаби ҳозирча 29 ёшли футболчининг тикланишига қанча вақт кетиши хусусида қандайдир баёнот бергани йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz