Қайднома

Қидирув

Юлдузнинг қалқон опаси...

Юлдузнинг қалқон опаси...

  26.10.2020 03:30
  0
  325
Юлдузнинг қалқон опаси...

Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру укасини кескин сўзлар билан ҳимоя қилиш орқали мунтазам равишда турли нашрлар муқовасида кўриниш беради. Одатда, бундай ҳолатлар қандайдир шов-шувли воқеалар натижасида содир бўлади. Катянинг сўнгги йилларда нималар қилгани ва унинг ҳаётига тааллуқли маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.

*** Сентябрь-2018. Роналду Чемпионлар Лигасида «қизил» олди. «Бу футбол олами учун шармандалик. Адолат ҳали қарор топади. Улар укамни йўқотишмоқчи».

*** Октябрь-2018. Роналду модель Кэтрин Майоргани зўрлаганликда айбланганида, Катя иккита пост қўйди: дастлаб Роналдунинг «Супермен» сиймосидаги суратини жойлаб, кейин обуначиларидан ушбу фотони ўз профилларига жойлашни сўради.

*** Декабрь-2018. Лука Модрич «Олтин тўп»ни қўлга киритди. Авейру ранжиди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Роналдунинг суратини қўйиб, остига «Футболни тушунадиганлар учун - жаҳоннинг энг яхши футболчиси» деб ёзди.

*** Бир йилдан сўнг «Олтин тўп» топшириш маросимида Виржил ван Дейк журналистнинг Роналдунинг йўқлиги ҳақидаги саволига «У рақибмиди?» дея ҳазиломуз жавоб қайтарган. Бу Катяга ёқмади: «Азизим Виржил, Криштиану бир мавсум давомида сен бутун фаолиятингда орттирганингдан кўпроқ соврин ютди. Ажойиб кўрсаткич, тўғрими? Қачонки, чиндан ҳисобга олинадиган совринларни қўлга олсанг, шундагина Криштиану билан бир столда ўтиришинг мумкин».

*** Катя 43 ёшда, Роналдудан 8 ёш катта.

*** Катя Авейру - хонанда, «Роналда» тахаллуси остида ҳам ижод қилади. 6та поп-альбом ёзган.

*** Альбомларининг дастлабкисини ёзишда Криштиану ёрдам берган.

*** Криштиану ва Катя Авейру болаликдан жуда яқинлар. Оналари кўп ишлар, тўнғич фарзандлар ҳам меҳнатга эрта киришгандилар. Катя уйда қолиб, укасига қарарди, дарсларни бажариши, ҳовлига қочиб чиқавермаслигига масъул эди. Овқат тайёрлаётганда, Криштиану барибир кўчага қочарди, онаси эса Катяни сўкарди.

*** Авейру бир сафар аввал яшаган уйларини кўрсатган, болалигида у ерда каламуш тишлаб олганини айтганди.

*** Катя спортни яхши кўради, ҳозир ҳам «Инстаграм» орқали фитнес бўйича тавсиялар беради. Бир сафар семириб, вазни 109 килограммгача чиққанди, аммо тўғри парҳез ёрдам берди.

*** Бир-икки йил аввал Криштианунинг опаси билан уришиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо буни опа-ука тасдиқлашмаган.

*** Катя Авейру дастлаб икки ўғил туғди. Турмуш ўртоғи билан ажрашди. Ўтган йили эса қизлик бўлди. «Инс­таграм»да бир миллиондан ортиқ обуначиси бор.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz