Қайднома

Қидирув

Янги можаро: «Бока Хуниорс» «Барса»га қарши

Янги можаро: «Бока Хуниорс» «Барса»га қарши

  26.10.2020 04:40
  0
  261
Янги можаро: «Бока Хуниорс»  «Барса»га қарши

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби уругвайлик 18 ёшли ҳимоячи Сантьяго Рамос Минго трансфери юзасидан «Барселона»ни судга бермоқчи.
Аргентина клуби президенти Хорхе Амор Амеал ҳам бу хабарни расман тасдиқлади: «Ҳа, Рамос Минго трансфери бўйича «Барселона» устидан судга шикоят ёзамиз. Бу воқеа ёввойилик намунаси ва жуда хунук тасаввур қолдирди. Аввалги раҳбариятнинг Мингога нисбатан ёмон муносабати ўлароқ, шундай ҳолат кузатилди. «Барселона»ни судга бериш учун асосимиз бор. Адолатсизликка жим қараб туролмаймиз. Мингонинг потенциали юқори, акс ҳолда, «Барселона» унга эътибор қаратмасди», — деди Хорхе Амор Амеал. Айтиш жоиз, «Барселона» Минго билан шу йил февралда шартнома тузган. Бироқ «Бока Хуниорс» бундан бехабар қолган. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz