Қайднома

Қидирув

«Спартак» мураббийдан мамнун

«Спартак» мураббийдан мамнун

  26.10.2020 12:21
  0
  249
«Спартак» мураббийдан мамнун

 

Москванинг «Спартак» клуби раҳбарияти бош мураббий Доменико Тедескога янги шарт­нома таклиф қилди. Бу ҳақда «қизил-оқлар» бош директори Шамиль Газизов «Спорт-Экс­пресс» нашри орқали маълумот берди.

Унинг айтишича, мутахассис ўйлаб кўриш учун вақт сўраган. Tranfermarkt порталида қайд этилишича, Тедесконинг «Спартак» билан амалдаги келишуви жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Айни пайт москваликлар германиялик 35 ёшли мураббий қўл остида РПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. «қизил-оқлар» ҳисобида 12та турдан сўнг 27 очко бор. «Спартак» охирги тур ўйинини сафарда ўтказиб, «Краснодар»ни мағлубиятга учратди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz