Қайднома

Қидирув

Англия Премьер-Лигаси. 6-тур Пеп учун жуда нохуш старт

Англия Премьер-Лигаси. 6-тур Пеп учун жуда нохуш старт

  26.10.2020 10:00
  0
  205
Англия Премьер-Лигаси. 6-тур Пеп учун жуда нохуш старт

Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» АПЛнинг дастлабки 5та туридан сўнг атиги 8 очко жамғарди. Бу испанияликнинг бутун мураббийлик фаолиятидаги энг паст натижа ҳисобланади. Gracenote Live маълумоти бўйича айтсак, Пеп бошқарган клублар бунга қадар чемпионат стартидаги дастлабки 5 турдан сўнг камида 10 очко тўплаган.

Мавсумни жуда яхши бошлаган «Эвертон» ва «Астон Вилла»нинг кутилмаган ҳолатда мағлубиятни яққол тан олгани ҳам турнинг асосий воқеликларидир.  

  «Лидс»нинг 27 ёшли ҳужумчиси Патрик Бэмфорд АПЛнинг 6та турида 6та гол урди.

  «Астон Вилла»нинг АПЛда 4та ўйинга чўзилган ғолибона одими узилди.

  «Лидс» дастлабки 6та турда 12та гол урди. Бу мавсум-1992|1993дан буён дебютант клублар томонидан қайд этилган энг юқори самарадорликдир. Ўшанда «Мидлсбро» ҳам дастлабки 5та учрашувда айнан 12та гол ҳосил қилганди.

  «МЮ» охирги 48 йил бадалига чемпионат доирасидаги дастлабки 3та уй учрашувда илк марта ғалаба нималигини билмади. Оле-Гуннар Сульшер жамоаси бунга қадар «Олд Траффорд»да «Кристал Пэлас» (1:3) ва «Тоттенхэм» (1:6)га ютқазган эди. «Юнайтед» мавсум-1972|1973да ҳам худди шундай омадсизликка йўлиққан эди.

  Охирги 2 йилда АПЛ ўйинида «Ливерпуль» дарвозаси томон  «Энфилд»да илк марта пенальти белгиланди. «қизиллар» бунга қадар ўз майдонларида қаторасига 37та ўйинда рақибларнинг 11 метрли жарима зарбаси тепишларига имкон беришмаган эди. Аниқроқ айтсак, «Энфилд»­да «Ливерпуль» дарвозасига АПЛ ўйинида охирги марта 2018 йилнинг октябрида пенальти белгиланганди («Манчестер Сити» фойдасига).

23 октябрь

АСТОН ВИЛЛА - ЛИДС - 0:3 (0:0)

Голлар: Бэмфорд (55, 67, 74).

Астон Вилла: Мартинес, Таргетт, Мингз, Конса, Кэш, Дуглас Луис, Макгинн, Баркли, Грилиш, Трезеге (Траоре, 66), Уоткинс.

Лидс: Мелье, Даллас, Кох, Эйлинг, Стрейк (Шеклтон, 21), Харрисон, Клих, Алиоски, Элдер Кошта (Рафинья, 83), Бэмфорд, Родриго (Эрнандес, 79).

24 октябрь

ВЕСТ ХЭМ -

МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:1 (1:0)

Голлар: Антонио (18) - Фоден (51).

Вест Хэм: Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Огбонна, Цоуфал, Райс, Форнальс, Боуэн (Аллер, 69), Соучек, Масуаку, Антонио (Ярмоленко, 52).

Манчестер Сити: Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер (Зинченко, 78), Эрик Гарсия, Рубен Диаш, Бернарду Сильва (де Брюйне, 68), Родри, Стерлинг, Гюндоган, Маҳрез, Агуэро (Фоден, 46).

ФУЛХЭМ -

КРИСТАЛ ПЭЛАС - 1:2 (0:1)

Голлар: Кейрни (90}5) -

Ридевальд (8), Заха (63).

Четлатиш: Камара (88, Ф.).

МЮ - ЧЕЛСИ - 0:0

МЮ: де Хеа, Линделёф, Ван-Биссака, Шоу, Магуайр, Фред, Мата (Погба, 58), Жеймс (Кавани, 58), Мактомини (Гринвуд, 83), Бруну Фернандеш, Рэшфорд.

Челси: Менди, Жеймс, Зума, Аспиликуэта, Чилуэлл, Хаверц (Маунт, 72), Жоржиньо, Пулишич (Зиеш, 81), Канте, Тьяго Сильва, Вернер (Абрахам, 71).

ЛИВЕРПУЛЬ -

ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 2:1 (1:1)

Голлар: Фирмино (41),

Диогу Жота (64) - Берге (13-пен.).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Робертсон, Гомес, Фа­биньо, Мане, Вейналдум, Диогу Жота (Милнер, 83), Хендерсон, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 83).

25 октябрь

Саутгемптон - Эвертон - 2:0 (2:0)

Голлар: Уорд-Проуз (27), Адамс (35).

Саутгемптон: Маккарти, Вестергор, Бертран, Беднарек, Уокер-Питерс, Армстронг (Диалло, 86), Уорд-Проуз, Редмонд, Ромеу, Адамс

(Нлундулу, 89), Ингз.

Эвертон: Пикфорд, Мина, Кин, Динь, Годфри, Дукуре (Гордон, 58), Аллан, Ивоби (Бернард, 46), Сигурдссон (Делф, 58), Хамес Родригес, Кэлверт-Льюин.

Четлатиш: Динь (72, Э.).

Вулверхэмптон -

Ньюкасл - 1:1 (0:0)

Голлар: Хименес (81) - Мерфи (89).

Вулверхэмптон: Руи Патрисиу, Семеду, Килмен, Коуди, Саисс (Марсал, 68), Поденсе (Траоре, 68), Дендонкер, Нету, Рубен Невеш (Моутинью, 83), Боли, Хименес.

Арсенал - Лестер - 0:1 (0:0)

Гол: Варди (80).

Арсенал: Лено, Бельерин, Давид Луиз (Мустафи, 49), Габриэль, Тирни (Нкетиа, 81), Томас, Жака, Себальос, Сака (Пепе, 65), Обамеянг, Лаказетт.

Лестер: Шмейхель, Жастин, Фофана, Эванс, Кастань, Прат (Варди, 60), Менди, Мэддисон (Олбрайтон, 85), Тилеманс, Барнс (Ундер, 75), Фукс.

------------------------——————————————————-

26 октябрь (душанба)

22:30       Брайтон - Вест Бромвич

01:00       Бернли - Тоттенхэм

Ўйиндан кейинги фикрлар

Фрэнк Лэмпард («Челси» бош мураббийи): - Бен Чилуэлл тўпни дарвозабон чизиғи ичига ташлаб берганида, «МЮ» ҳимоячиси Гарри Магуайр қоида бузди - у Сесар Аспиликуэтани қўли билан тўхтатиб қолди. Бироқ рефери Мартин Аткинсон пенальти белгилагани йўқ. Бу соф пенальти. Тоза пенальти. Тўғри, ҳакам учун оғир вазият, бироқ VAR тизимини айнан шундай ҳолатлар учун татбиқ этишган-ку. Менимча, VAR вазиятга тўғри баҳо беролмади. Барчасини реферининг ўзи мониторда қайта кўриши керак эди. Шундай қилганида, пенальти белгиларди, албатта.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Жамоам 7 очко йўқотишгаулгурди - бу жуда кўп. Аслида бугун ўйинни яхши бошладик, бироқ охирги 10-15 дақиқада роса қийналдик. Бемалол ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо 2-голни уролмадик. Муҳими, етарли вазиятлар яратдик. «Вест Хэм»нинг чуқур ҳимояга таяниб, бўш ҳудуд қолдирмаганини ҳам инобатга олиш керак. Шунга қарамай, бизда имконият бор эди, фақат... Келажакни айтиб берадиганлар тоифасидан эмасман. ҳа, стартда кўп очко йўқотдик, лекин турли сабаблар билан муаммоларга учраганимизни ҳам айтиш жоиз. Умуман, ўйиндан ўйинга интилиш керак, бундан нима чиқишини кейин кўрамиз.

Турнир жадвали 

Ўрин

 Клуб

Ўйин

Ғалаба

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очколар

1

 Эвертон

6

4

1

1

14-9

13

2

 Ливерпуль

6

4

1

1

15-14

13

3

 Астон Вилла

5

4

0

1

12-5

12

4

 Лестер

6

4

0

2

13-8

12

5

 Лидс

6

3

1

2

12-9

10

6

 Саутгемптон

6

3

1

2

10-9

10

7

 Кристал Пэлас

6

3

1

2

8-9

10

8

 Вулверхэмптон

6

3

1

2

6-8

10

9

 Челси

6

2

3

1

13-9

9

10

 Арсенал

6

3

0

3

8-7

9

11

 Тоттенхэм

5

2

2

1

15-8

8

12

 Вест Хэм

6

2

2

2

12-8

8

13

 Манчестер Сити

5

2

2

1

8-8

8

14

 Ньюкасл

6

2

2

2

8-10

8

15

 Манчестер Юнайтед

5

2

1

2

9-12

7

16

 Брайтон

5

1

1

3

9-11

4

17

 Вест Бромвич

5

0

2

3

5-13

2

18

 Бернли

4

0

1

3

3-8

1

19

 Шеффилд Юнайтед

6

0

1

5

3-9

1

20

 Фулхэм

6

0

1

5

5-14

1

 

 ТЎПУРАРЛАР:

Калверт-Льюин (Эвертон) - 7та

Сон Хюн Мин (Тоттенхэм) - 7та

Салоҳ (Ливерпуль) - 6та...

7-тур

30 октябрь (жума)

01:00       Вулверхэмптон -

                Кристал Пэлас

31 октябрь (шанба)

17:30       Шеффилд Юнайтед -

                Манчестер Сити

20:00       Бернли - Челси

22:30       Ливерпуль - Вест Хэм

1 ноябрь (якшанба)

17:00       Астон Вилла - Саутгемптон

19:00       Ньюкасл - Эвертон

21:30       МЮ - Арсенал

00:15       Тоттенхэм - Брайтон

2 ноябрь (душанба)

22:30       Фулхэм - Вест Бромвич

01:00       Лидс - Лестер


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz