Қайднома

Қидирув

Испания Примероси. 7-тур Зизу – «Камп Ноу»да енгилмас мураббий!

Испания Примероси. 7-тур Зизу – «Камп Ноу»да енгилмас мураббий!

  26.10.2020 10:35
  0
  194
Испания Примероси. 7-тур Зизу – «Камп Ноу»да енгилмас мураббий!

Навбатдаги «Эль-класико» франциялик мутахассис Зайниддин Зидан ва унинг жамоаси - «Реал»га аталди. Мадридликлар «Камп Ноу»да режа бўйича ҳаракатланиб, ортга 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Эътиборлиси, Зидан «Реал»ни бош мураббий сифатида «Барселона» майдонига 6-марта бошлаб тушди ва яна енгилмади. William Hill маълумотига кўра, у шу тариқа «Камп Ноу»даги дастлабки 6та учрашувда мағлубият нималигини билмаган биринчи мураббий сифатида ҳам «Эль-класико», ҳам «қироллик клуби» тарихига кирди. Зиданнинг жамоаси «Барселона»га қарши кечган сафар учрашувларининг 3тасида ғалабага эришиб, 3тасида дуранг натижа қайд этган.

«Реал» 2017 йилнинг августидан буён «Камп Ноу»да «Барселона»ни илк марта енгди. Мадридликлар ўшанда Испания суперкубоги учун баҳсда айнан 3:1 ҳисобида устун келишганди.

«Реал» Каталониядаги зафар эвазига ўзаро расмий ўйинлардаги ғалабалар сони бўйича «Барселона»дан ўзиб кетди - 97:96. Яна 52та ўйинда кучлар тенг келган. Голлар нисбати 408:400 - «Реал» фойдасига. Фақат Ла Лига доирасидаги ўйинларни олсак, «Реал»да 74та, «Барселона»да 72та ғалаба бор (дуранг - 36та).

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қаторасига 6та «Эль-класико»да гол уролмай, шахсий антирекордини такрорлади. У «Реал» дарвозасини охирги марта 2018 йилнинг  6 май куни ишғол қилганди. Умуман, «қироллик клуби»га қарши дастлабки 27та ўйинида 21та гол урган аргентиналик юлдуз охирги 17та учрашувда «Мадрид» дарвозасига атиги 5 марта йўл топди.

«Атлетико» Ла Лигада 21та ўйиндан буён ютқазаётгани йўқ (12та ғалаба ва 9та дуранг). Бу клуб тарихидаги энг яхши сериядир. «Матрасчилар» Испания чемпионатида охирги марта 1 февраль куни «Реал»га 0:1 ҳисобида ютқазишганди.

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес жорий мавсум 5та ўйинда «Гол}пас» тизими бўйича 5 очко тўплади (4та гол ва 1та самарали узатма).

«Барселона» ярим ҳимоячиси Ансумане Фати «Барселона»нинг «Эль-класико» тарихидаги 400-голига муаллифлик қилди. қолаверса, у «класико»да гол урган энг ёш футболчига айланди. Ўйин куни 17 ёшу 359 кунлик бўлган Фати бу борада 1995 йили 18 ёшу 95 кунлигида «Барселона» дарвозасини нишонга олган «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль рекордини янгилади.

«Реал» сардори Серхио Рамос Ла Лига доирасида 31-«класико»да қатнашди. Испания чемпионати тарихида бундай натижа «Реал»нинг атиги 2 нафар футболчисига насиб этганди - Рауль ва Франсиско Хентога.

23 октябрь

ЭЛЬЧЕ - ВАЛЕНСИЯ - 2:1 (2:0)

Голлар: Хосан (19), Чавес (37) - Тони Лато (74).

Валенсия: Доменек, Гайя (Ли Кан Ин, 68), Тони Лато, Диакаби (Гильямон, 60), Васс (Рачич, 86), Гуэдеш (Вальехо, 68), Муса (Жейсон, 86), Габриэль Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Гамейро.

24 октябрь

ОСАСУНА - АТЛЕТИК - 1:0 (0:0)

Гол: РубенГарсия (81-пен.).

БАРСЕЛОНА - РЕАЛ - 1:3 (1:1)

Голлар: Фати (8) - Вальверде (5), Рамос (63-пен.), Модрич (90).

Барселона: Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба (Брэйтуэйт, 87), Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати

(Гризманн, 81), Коутиньо, Педри (Тринкау, 81), Месси.

Реал: Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.

СЕВИЛЬЯ - ЭЙБАР - 0:1 (0:1)

Гол: Кике (41).

Севилья: Вацлик, Сержи Гомес (Окампос, 46), Диего Карлос, Навас, Акунья, Оливер Торрес, Ракитич (де Йонг, 80), Гудель, Оскар Родригес (Сусо, 70), ал Носири (Фернандес, 70), Мунир (Васкес, 80).

АТЛЕТИКО - БЕТИС - 2:0 (0:0)

Голлар: Льоренте (46), Суарес (90}1).

Атлетико: Облак, Эрмосо (Лоди, 77), Савич, Фелипе, Триппьер, Льоренте, Торрейра (Карраско, 46; Витоло, 83), Коке, Лемар (Эррера, 46), Корреа (Жоау Фелиш, 57), Суарес.

Бетис: Браво, Монтойя, Бартра, Морено, Манди, Родригес (Руис, 80), Каналес, Тельо (Хоакин, 65), Вильям Карвалью (Морон, 65), Фақир, Санабрия (Иглесиас, 80).

Четлатиш: Монтойя (74, Б.).

25 октябрь

Вальядолид -

Алавес - 0:2 (0:0)

Голлар: Пина (55), Сайнс (85).

Фойдаланилмаган пенальти:

Перес (22, А.).

Четлатиш: Начо (21, В.).

Кадис - Вильярреал - 0:0

Хетафе - Гранада - 0:1 (0:1)

Гол: Монторо (45}2-пен.).

Реал Сосьедад -

Уэска - 4:1 (1:0)

Голлар: Ойарсабаль (35-пен., 54), Порту (68), Исак (75) - Рафа Мир (46).

Реал Сосьедад: Ремиро, Горосабель, Элустондо, Ле Норман, Муньос, Гуриди (Мерино, 63), Сильва (Лопес, 76), Порту (Саньян, 76), Субименди, Ойарсабаль (Баутиста, 76), Виллиан Жозе (Исак, 63).

------------------------————————————————————

26 октябрь (душанба)

01:00       Леванте – Сельта

Ўйиндан кейинги фикрлар

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Йўқ, бу ерга рақибни «янчиш» учун келмадик, шунчаки, ўз ишимизни бажаряпмиз. «Реал» идеал ўйин ўтказиб, характерини кўрсатди. Жамоам билан фахрланаман. Энди тезроқ тикланиш керак. Бу ғалабадан завқ олиб бўлгач, «Боруссия»га қарши ўйин ҳақида ўйлай бошлаймиз. Танқидларга келсак, ҳар қандай вазиятда хотиржамликни сақлаб қолиш муҳим. қолаверса, тан­қидлар асосли эмасди. Жамоавий ҳаракатлар ортидан келган идеал ўйин ва ғалаба фикримга исбот.

Рональд Куман («Барселона» бош мураббийи): - Ҳакамнинг айрим қарорларини сира тушунмадим. Пенальти белгилангани ўйин натижасига кучли таъсир ўтказди, албатта. Ўша вазиятгача рақибдан яхшироқ ўйнаётгандик. Ўзи VAR тизимини тушунмаяпман. Ўйлашимча, бу тизим «Барселона»га қаршидек. Жарима майдони ичида либосдан тортиш ҳолати ҳар доим кузатилади. Ҳозирга қадар 5та ўйиннинг ҳеч бирида бизнинг фойдамизга қарор чиқарилмади. Тўғриси, бундай мағлубиятларга лойиқ эмасмиз...

 

Турнир жадвали.

 

Ўрин

 Клуб

Ўйин

Ғалаба

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очколар

1

 Реал Сосьедад

7

4

2

1

14-3

14

2

 Реал Мадрид

6

4

1

1

9-4

13

3

 Гранада

6

4

1

1

8-8

13

4

 Вильярреал

7

3

3

1

8-8

12

5

 Атлетико

5

3

2

0

10-1

11

6

 Кадис

7

3

2

2

6-6

11

7

 Осасуна

6

3

1

2

6-4

10

8

 Эльче

5

3

1

1

5-4

10

9

 Хетафе

6

3

1

2

5-4

10

10

 Бетис

7

3

0

4

7-11

9

11

 Эйбар

7

2

2

3

5-6

8

12

 Барселона

5

2

1

2

9-5

7

13

 Севилья

5

2

1

2

5-4

7

14

 Валенсия

7

2

1

4

9-11

7

15

 Алавес

7

2

1

4

5-8

7

16

 Атлетик

6

2

0

4

4-6

6

17

 Уэска

7

0

5

2

5-10

5

18

 Сельта

6

1

2

3

3-9

5

19

 Леванте

5

1

0

4

5-10

3

20

 Вальядолид

7

0

3

4

5-11

3

 

ТЎПУРАРЛАР:

Пако Алькасер (Вильярреал) - 4та

Суарес (Атлетико) - 4та

Фати (Барселона) - 4та...

8-ТУР

30 октябрь (жума)

01:00       Эйбар - Кадис

31 октябрь (шанба)

18:00       Реал - Уэска

20:00       Атлетик - Севилья

22:30       Осасуна - Атлетико

01:00       Алавес - Барселона

1 ноябрь (якшанба)

18:00       Бетис - Эльче

20:00       Сельта - Реал Сосьедад

22:30       Гранада - Леванте

01:00       Валенсия - Хетафе

2 ноябрь (душанба)

01:00       Вильярреал - Вальядолид


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz