Қайднома

Қидирув

Юмтити энди вегетариан

Юмтити энди вегетариан

  28.10.2020 09:46
  0
  174
Юмтити энди вегетариан

 

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Юмтити бундан кейин гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмайди. «Охирги 2 йил фаолиятим анча орқага кетди. Баъзан ҳаттоки, хонамдан ташқарига чиқишни хоҳламай қолдим.

Бинобарин, мени кучли тушкунлик қуршаб олганди. Айниқса, жароҳатлар кўплигидан сиқилдим. Бундай вақтда энг тўғри йўл - барчасини нолдан бошлаш. Мана, вегетариан бўлишни ихтиёр этдим. Яъни гўшт ва балиқ маҳсулотларидан бутунлай воз кечдим. Ўсимлик оқсили ошгани ҳисобига ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қачон бунчалик яхши жисмоний ҳолатни сезган эмасдим. қисқа вақт ичида 3 килограмм ортиқча вазндан қутулдим. Айнан шундай ўзгаришга эҳтиёж сезаётган эдим», - деди Франция миллий жамоаси ҳимоячиси. 26 ёшли Юмтити Испания чемпионатининг охирги 2 мавсумида «Барселона»нинг 27та ўйинида иштирок этди, холос. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz