Қайднома

Қидирув

«Эль-класико» ҳакамлиги устидан шикоят

«Эль-класико» ҳакамлиги устидан шикоят

  28.10.2020 10:15
  0
  414
«Эль-класико» ҳакамлиги устидан шикоят

 

«Барселона» раҳбарияти «Эль-класико»ни бошқарган рефери Хуан Мартинес Мунуэра устидан Испания қироллик футбол федерациясига шикоят ёзди. Эътироз асоси - натижага таъсир ўтказган пенальти.

Эслатма, Клеман Лангле жарима майдони ичида Серхио Рамос футболкасидан ушлагани учун пенальти белгиланган эди. Рефери бунда VAR аралашувидан кейин видеотакрорни қайта томоша қилгач, 11 метрли нуқтага ишора қилди. Diario Sport нашри хабарига қараганда, VAR тизимида ишлаган мутахассислар аслида бош ҳакамга пенальти қўймасликни тавсия этишган. Аниқроғи, ўша вазиятда биринчи бўлим Серхио Рамоснинг Клеман Ланглега нисбатан қоида бузганига эътибор қаратишган. Аммо рефери буни инобатга олмаган. «Барселона» вакиллари шунга мувофиқ, Испания қироллик футбол федерациясидан пенальти белгиланган вазиятда ҳакамлар ўртасида бўлган суҳбат аудиоёзувини талаб қилди. Жамоа иддаосига кўра, Карлос Веласко Карбальо бошқарувидаги Ҳакамлар департаменти клубга атайин душманлик қилмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz