Қайднома

Қидирув

Гризманн учун қайғурадиганлар бор

Гризманн учун қайғурадиганлар бор

  28.10.2020 10:54
  0
  216
Гризманн учун қайғурадиганлар бор

 

Франция миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Биксант Лизаразю ватандоши Антуан Гризманнинг «Барселона»даги айни ҳолатидан қаттиқ хавотирда.

«Гризманн ажойиб футболчи. Буни Франция терма жамоасидаги ўйинлари билан исботламоқда. Бироқ «Барселона»да мутлақо бошқа ўйинчига айланиб қолмоқда. Бу чинакам муаммо. Антуан «Барса»ни Лионель Месси билан бирга ўйнаш орзуси туфайли танлаганди. Афсуски, майдонда иккиси ўртасида ҳеч қандай боғлам кўзга ташланмаяпти. Оддий айтганда, Гризманн ўз позициясини тополмаяпти. «Барселона»да қолса, ўз ўйинини йўқотиб бораверади. Бу ишонч инқирози демакдир. Вақтида ярани кесиб ташлаш керак, акс ҳолда, бутун қўлни кесишга тўғри келиши мумкин. Демоқчиманки, Гризманн янги клуб танлашни пайсалга солмаслиги керак. Ахир унинг Каталония клуби сафидан жой олганига 2 эмас, 18 ой бўлди. Футболчининг ҳолати чиндан ҳам жуда танг», — деди Лизаразю Telefoot нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz