Қайднома

Қидирув

Товен ва Дракслер икки клуб ўртасида талаш

Товен ва Дракслер икки клуб ўртасида талаш

  28.10.2020 11:25
  0
  248
Товен ва Дракслер икки клуб ўртасида талаш

 «Севилья» айни пайт ярим ҳимоячилар Юлиан Дракс­лер («ПСЖ») ва Флориан Товен («Марсель»)ни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Estadio Deportivo нашри хабар тарқатди.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шарт­номаси 2021 йилнинг ёзида якунланади ва улар ҳозирги клублари билан келишувга эришолмасалар, озод агент мақомини олишади. «Севилья» воқеалар худди шу йўсинда ривожланишидан умидвор. Лекин Андалусия клубининг Дракслер ва Товен билан шартнома тузиш умидини «Милан» чиппакка чиқариши мумкин. Итальянлар жумладан, Товенни қишдаёқ ўз томонларига оғдирмоқчилар. Айтиш ўринли, бу футболчи ўтган мавсум жароҳат туфайли «Марсель» либосида атиги 20 дақиқа ўйнаганди. Лекин янги мавсумда 7та ўйинда қатнашиб, 3та гол ва 4та самарали узатма муаллифига айланди. Дракслерга келсак, у ёздаёқ «ПСЖ»дан «Севилья»га ўтиш имкониятига эга бўлганди, бироқ германиялик футболчи Париж клубида қолишни маъқул кўрди, гарчи етарли амалиётсиз қолаётган бўлсада.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz