Қайднома

Қидирув

Моу мағрур, барибир

Моу мағрур, барибир

  28.10.2020 16:16
  0
  191
Моу мағрур, барибир

«Тоттенхэм» АПЛ 6-турида «Бернли»ни қийинчилик билан, ягона гол эвазига доғда қолдирган бўлсада, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйиндан кейин мағрур ҳолда гапириш баробарида «МЮ»га яна бир бора шаъма қилди: «6:1 ва 1:0 — иккиси ҳам 3 очко.

Ҳозир «Олд Траффорд»да «МЮ»ни енганимиз каби хурсандман. Ҳа, майдонга тушиш арафасида йигитларга чиройли эмас, кўп гол кераклигини айтгандим. Чунки Шон Дайч «Бернли»ни қандай шакллантиргани ва кучли жамоаларга қарши муносиб ўйнатишини яхши биламан. Тан оламан, бугун 2 очко йўқотишимиз ҳеч гап эмасди. Шундай экан, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз каби қувонишим мумкин». Португалиялик мутахассиснинг қўшимча қилишича, «шпорлар» ҳали ўйин масаласида барқарорликка эришишлари лозим: «Очиғи, «Тоттенхэм» кучли ҳужумчиларга эга, аммо барқарорлик етишмаяпти. Аввало, ҳимояда ишончли тўп суришимиз керак, шунда барқарорлик келади. Албатта, мавжуд ҳужумчилар билан янада яхши ишлаш ва ўйнашни йўлга қўйишимиз керак. Агар ҳимояда тартибли ҳаракатланиб, рақибга бўш ҳудуд қолдирмасак, ҳужумчилар натижани таъминлашади. Ҳамма таркибимиз, футболчилар савияси ва клуб статистикасига қарайди. Биз эса муаммоларга ечим топишимиз ва жамоа сифатида ҳаракатланишимиз керак».

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz