Қайднома

Қидирув

Искодан танқид, Зидандан жавоб

Искодан танқид, Зидандан жавоб

  28.10.2020 16:56
  0
  227
Искодан танқид, Зидандан жавоб

Етарли ўйин амалиётисиз қолаётган «Реал» ярим ҳимоячиси Иско жамоа бош мураббийи Зайниддин Зидандан мутлақо норози.

Операторлар «Эль-класико»дан кейин унинг Марсело ва Лука Модричга қандай нолиганини суратга олишди. Иско жамоадошларига жумладан, шундай деган: «У (Зидан) мени захирага олишни истаса, 50-60-дақиқада, баъзан танаффусдаёқ алмаштиради. Бордию, майдонга туширишни истаса, 80-дақиқадан кейин имконият беради». Гап шундаки, Иско жорий мавсум жами 147 дақиқа ўйнади, холос. Зайниддин Зидан бу гапларни эшитгач, дарҳол ўз муносабатини билдириб, барчаси Исконинг ўзига боғлиқ эканлигини таъкидлади. «Ҳаммаси оддий - бу футболчининг эҳтироси. Тушунаман, у ўйнашни истайди. Бу яхши. Лекин футболчилар ҳамиша майдонга тушишга тайёр туришлари шарт. Вақти келиб, Иско ҳам ўйнайди. «Реал»да ҳамиша шундай бўлиб келган...», - деди Зидан.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz