Қайднома

Қидирув

Суперлига 21-тур. Превью “Машъал” – “Пахтакор”

Суперлига 21-тур. Превью “Машъал” – “Пахтакор”

  28.10.2020 15:55
  0
  124
Суперлига 21-тур. Превью “Машъал” – “Пахтакор”

Бугун Сocа Cola Супер лигасининг 21-турида Муборакнинг  « Машъал » жамоаси Муборакда  « Пахтакор »  жамоасига қарши майдонга тушади.

Муборакда бўлиб ўтадиган "Машъал "  – “Пахтакор” учрашувини  Раҳимбек Каримов бошқариб боради. Унга қанотларда Шерзод Камаров ва Сардор Ҳакимов ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Илья Илин ишлайди. Ҳакамлар ишини Султон Зайлобиддинов назорат қилади.

Учрашув комиссари : Шерзод Ражабов.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига назар соладиган бўлсак, бу икки жамоа чемпионат баҳсларида ўзаро 35 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 68 бор ишғол қилган бўлсалар, йўлбарслар эса 24 гол уришган.

“Пахтакор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1, “Машъал”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

 Маълумот учун “Машъал” – “Пахтакор” учрашуви бугун соат 17:00 да бошланади. Учрашув “Спорт” телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz