Қайднома

Қидирув

Сергей Лушчан: “Бугунги рақибимиз бизга ўйнаш имконини бермади”

Сергей Лушчан: “Бугунги рақибимиз бизга ўйнаш имконини бермади”

  28.10.2020 20:55
  0
  197
Сергей Лушчан: “Бугунги рақибимиз бизга ўйнаш имконини бермади”

Про лига 14-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (0:0) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сергей Иванович, «Динамо» бугун бир очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?

- Бугунги ўйинимиз билан бир очкони қўлга киритдик, деб ўйлайман. Илк дақиқалардаги жароҳат таъсирими билмадим, ўйинимиз негадир умуман ўхшамади. Эҳтимол, рақиб жамоа бизни яхши ўргангандир. Айниқса, «Шўртан» 5 ҳимоячи билан ўйнаб, қанотларни ёпиб қўйганидан кейин ҳужумдаги ишларимиз юришмади. Ўйин давомида ҳам ҳужумда яхши ўйнай олмадик. Ҳимоя ўз ишини қилди, аммо ҳужумкорликда қўлимиздан деярли ҳеч нарса келмади. Бир очко олдик, энди эртага «Истиқлол» «Оқтепа»га қарши қандай ўйнашини кутамиз.

- Тўплар нисбатига кўра «Динамо»да фарқ катта...

- Мени ҳеч нарса ажаблантирмайди. Эртанги «Оқтепа» - «Истиқлол» ўйинида 7-8та голли фарқимиз йўқотилмаслигига умид қиламан. Эртага «Оқтепа»га мухлислик қиламиз.

- Жаҳонгир Аҳмадовнинг илк дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни тарк этгани ўйинга қай даража таъсир қилди?

- Жиддий таъсир қилди. Биринчи дақиқадаёқ етакчи футболчиларимиздан бирини йўқотдик. Ҳар бир жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйнайди. Бугун рақибимиз бизга ўйнаш имконини бермади. Шунга қарамай, вазиятлар бўлди, аммо яримта имкониятдан ҳам гол уриш учун маҳорат етарлича бўлиши керак. Такрорлайман, ҳаммаси эртага Тошкентда бўладиган «Оқтепа» - «Истиқлол» ўйинига боғлиқ. Шунга қарамай, кейинги босқичда тўп суриш умиди билан ўз режаларимизга эгамиз.

Маълумот учун, 4-ўриндаги «Динамо» 22 очко билан 5-ўриндаги «Истиқлол»дан 3 очко ва голлар нисбатига кўра 6та гол олдинда. «Истиқлол» 5-ўриндаги «Оқтепа»ни сафарда 7та гол фарқи билан юта олмаса, «Динамо» тўртликда қолиб, Про лига якуний босқичига йўлланма олиб, Суперлига учун курашишда давом этади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.


Манба: DINAMO PFC


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz