Қайднома

Қидирув

FRANCE FOOTBALL эътирофи - Рамос энг яхши ҳимоячи

FRANCE FOOTBALL эътирофи - Рамос энг яхши ҳимоячи

  28.10.2020 21:41
  0
  64
FRANCE FOOTBALL эътирофи - Рамос энг яхши ҳимоячи

Франциянинг France Football нашри ўз ўқувчилари ўртасида махсус сўров ўтказди. Унда мухлислар ҳукмига «Реал» сардори Серхио Рамосни футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи сифатида таърифлаш мумкинми?» саволини ҳавола этди. Натижага келсак, 67 фоиз иштирокчи саволга ижобий жавоб берди.
Испаниялик ҳимоячининг ўзи Франция нашри сўровига муносабат билдириб, бундай эътирофдан фақат ғурурланишини алоҳида таъкидлади. Маълумот учун, Рамос Испания чемпионати тарихида энг яхши тўпурар-ҳимоячи ҳисобланади — унинг ҳисобида роппа-роса 100та гол бор. Умуман, 34 ёшли футболчи «Реал» билан нақ 22та соврин ютган. Қўшимча қилиш керак, France Football олдинроқ Рамосни бутун футбол тарихининг размий терма жамоасига номзодлар қаторига қўшганди.

Айтганча, Calciomercato нашри маълумотига қараганда, «Реал» сардори Серхио Рамос ҳозирча клуб раҳбарияти билан шартнома муддатини узайтириш борасида келишувга эришгани йўқ. Таъкидланишича, ҳозирда музокара жараёни тўхтаб қолган. Демакки, фахрий ҳимоячи фаолиятини бошқа клубда давом эттириши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда, у олдинроқ салоҳиятини AПЛда синаб кўришга қарши эмаслигини айтганди. Қўшимча қилинишича, Рамосга 2та яққол даъвогар бор - «Ювентус» ва «Арсенал». Серхио ва «Реал» ўртасидаги айни шартнома эса 2021 йилнинг ёзида ўз кучини йўқотади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz