Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: “Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти”

Дилявер Ваниев: “Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти”

  28.10.2020 23:43
  0
  151
Дилявер Ваниев: “Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти”

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бошқача вариантда ўйнамоқчи эдик, чизиқлар орасидаги компактликни ушлай олмадик. "Пахтакор"га қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Очко ишлашга умид қилган эдик. Йигитларга эътирозим йўқ. "Пахтакор" маҳорат бобида кучли эди. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман. Учинчи ва тўртинчи голларни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Индивидуал хатолар панд берди. Биринчи голни яна кўриб чиқиш керак, менимча футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди",- дейди Ваниев.

- "Машъал" бугун мағлубиятга учраган бўлсада жамоа ўйинида ижобий томонга ўзгариш бор. Бу ўзгаришни қандай изоҳлай оласиз?

- Йигитлардан ҳаммасини оддийликдан ва бошқатдан бошлашимизни сўрадим. Олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилдими ҳимояда тартибли ҳаракат қилиш керак. Шунингдек схемада ўзгариш қилдик. Ўнг қанотда ёш футболчини туширдик. Тўғри тактик жиҳатдан айрим хатоларга йўл қўйди. Лекин, ўйини ёмон эмас. Кейинги учрашувларда туширишни ўйлаб кўрамиз. Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти.

- Жамоанинг олти ойдан бери маош олмаётгани ҳақида гаплар юрибди. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

- Аввал ҳам айтгандим. Молиявий томондан муаммоларимиз бор. Бу борада аниқ жавоб бера олмайман, раҳбариятга мурожаат қилганингиз маъқул. Футболчиларни тиклаш қийин. Улар билан муносабатим яхши. Футболчиларга шундай шароитда майдонга тушиб ҳаракат қилишаётгани учун раҳмат айтаман.

- Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчи Абдумалик Норқобиловнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Уни майдонга туширдим, айнан Машариповга қарши қўйдим. Ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" билан учрашувда ҳам имконият беришимиз мумкин. Ифеани ва Сирожиддин Қўзиев дисквалификация сабаб қайдномадан ўрин олмади. Никита Павленкода эса жароҳат бор


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz