Қайднома

Қидирув

Марадонага қандай совға керак?

Марадонага қандай совға керак?

  29.10.2020 02:20
  0
  256
Марадонага қандай совға керак?

Аргентина миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Марадона 60 ёшлик юбилейи муносабати билан қандай совға олишни исташи ҳақида берилган саволга ҳазилнамо жавоб қайтарди. «Англия термаси дарвозасига яна бир бора гол уришни орзу қиламан - бу сафар ўнг қўлим билан», — деди Марадона ESPN мухбирларига. Эслатма, у ЖЧ-86 чорак финалида инглизлар дарвозасига чап қўли билан гол урганди ва шу тариқа машҳур «Илоҳий қўл» термини юзага келганди. Марадона шунингдек, замонамизнинг икки буюк футболчиси Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида жуда илиқ фикр билдирди: «Месси ва Криштиану, Криштиану ва Месси. Мен учун ҳар иккиси қолганлардан бир бош устун. Уларга нисбатан яқинлашадиган бирор ўйинчини кўрмаяпман. Бирор инсон Месси ва Роналду бажарган ишларнинг ярмини ҳам уддалолмаса керак». Дон Диего бунда Месси ҳисобида 6та, Роналдуда эса 5та «Олтин тўп» борлигини назарда тутган бўлса, ажабмас.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz