Қайднома

Қидирув

Погба Макроннинг "аҳмоқли"ги туфайли Франция термасидан кетгани йўқ

Погба Макроннинг "аҳмоқли"ги туфайли Франция термасидан кетгани йўқ

  29.10.2020 04:40
  0
  268
Погба Макроннинг

Франция президенти Эммануэль Макроннинг Ислом динига ошкора қарши чиққани бутун жаҳон ҳамжамиятида кескин қораланмоқда.
Жумладан, интерненда «МЮ» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг Франция терма жамоасидан кетгани ҳақида хабарлар чиқди. Лекин франциялик футболчининг ўзи бундай хабарларни инкор этди. Тўғрироғи, Поль «Инстаграм» тармоғи орқали Франция термасида ўйнашдан бош тортгани ҳақидаги маълумот «фейк» хабар эканлигини билдирди. Дарвоқе, Британиянинг The Sun нашри шу маънода хабар ёзгани учун Поль Погбадан алоҳида узр сўради. Чунончи, ушбу газетада ҳам Погба Франция президенти Макроннинг Ислом дини ҳақидаги номақбул сўзларига норозилик сифатида Франция термасидан кетгани ҳақида ёзилганди. «Поль Погбанинг Франция термасидан кетишга қарор қилгани ҳақидаги хабарни обрўли спорт сайти маълумотига асосланиб, тарқатдик. Зеро, The Mirror, Mail Online ва бошқа сайтларда шу ҳақда ёзилди. Погба эса маълумотни дарҳол инкор этди. Юзага келган ноқулайлик учун футболчидан узр сўраймиз», — дейилади The Sun баёнотида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz