Қайднома

Қидирув

Бизга шундайлар керак!

Бизга шундайлар керак!

  29.10.2020 07:07
  0
  290
Бизга шундайлар керак!

Чемпионатимиз ғолиби ниҳоят, ўз мақомига яраша ўйнамоқда. Дейлик, «Пахтакор» таркибидаги легионерлар ўзларини кўрсатишмоқда. Ҳа, жамоанинг легионерлар танловида адашмагани исботланяпти.
Айниқса, 2016 йили Рўзиқул Бердиев томонидан «Насаф»га олиб келинган сербиялик Драган Черанга гап йўқ. 33 ёшни уриб қўйган болқонлик тўпурар неча мавсумки, маҳаллий футболчиларга чинакам ўрнак бўлмоқда. Унинг қисқа вақтда «Пахтакор» учун энг кўп гол урган хорижликка айлангани барчасини кўрсатиб турибди. Муҳими, Драган ОЧЛда ҳам асл савиясини намойиш этди. Ўзи Суперлига клублари ҳар мавсум ўз таркибига болқонлик футболчиларни қўшиб олади, лекин улар чемпионатимизда ўртамиёна даражада ўйнашади аксарият ҳолларда. Черан эса аввал «Насаф»да барқарор тўп сурди, энди «Пахтакор»да етакчилик қилмоқда. Бундай футболчини чемпионатимизга олиб келган Рўзиқул Бердиевга тасанно айтиш керак. Миллий биринчилигимизга айнан Черанга ўхшаш легионерлар зарур. Яъни миллионларни кўр-кўрона ўртамиёна легионерларга сарфлашни тўхтатиб, қимматроқ баҳога бўлсада, юқори савияли футболчиларни жалб этиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун скаутлик хизматини ривожлантириш талаб этилади. Чемпионатимизни қачонки, кучли легионерлар билан бойитсак, маҳаллий йигитларимизда кескин ўсиш кузатилиши мумкин. Оддий мисол, Бердиевнинг яна бир кашфиёти Игорь Голбан миллий жамоамиз номзодлари қаторига қўшилди - бу бошқа ҳимоячиларимизни ҳаракатлантириб қўйгани тайин. Бу каби ишлар эртами-кеч ўз мевасини берса, ажабмас. Футболи энди ривожланиш жараёнига ўтган мамлакатларда асосий эътибор кучли легионерларга қаратилаётгани бежиз эмас. Буни биргина Малайзия мисолида кўриш мумкин - мамлакат лгасига кучли хорижликлар жалб этилмоқда. Бизда ҳам шу ишни янги даражага кўтариш вақти келди. Кун келиб, ўзимиздан ҳам даражаси баланд футболчилар етишиб чиқишади, фақат ҳозирда ёшларни тарбияловчи, уларга илҳом, туртки берувчи етук ижрочиларга муҳтожмиз.

Нурмуҳаммад ИСМАТУЛЛАЕВ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz