Қайднома

Қидирув

ЎФА раҳбарияти УЕФА консултанти Рожер Мейхри билан учрашди

ЎФА раҳбарияти УЕФА консултанти Рожер Мейхри билан учрашди

  29.10.2020 16:40
  0
  173
ЎФА раҳбарияти УЕФА консултанти Рожер Мейхри билан учрашди



Хабарингиз бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФА билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни 
йўлга қўйганМанашу ҳамкорлик доирасида УЕФА техник консултанти Рожер Мейхри юртимизга    ташрифбуюрди.


Ташриф давомида УЕФА  вакили Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича ўрганиш, юртимиздаги мураббийлар иш фаолияти ва тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда тажриба алмашиш, техник директор лавозимига номзодларга қўйиладиган талаб ва тавсиялар бўйича маълумот бериш каби вазифаларни мақсад қилган.

Бугун куннинг биринчи ярмида Рожер Мейхри Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди. ЎФА раҳбарияти билан учрашувда Ўзбекистонда УЕФА  билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар дастури муҳокама қилинди.

УЕФА  консултанти Ўзбекистонда деярли 20 кун давомида мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб, жойлардаги футбол билан богълиқ вазиятни ўрганиб чиқиш ҳамда ўз хулоса ва таклифларини тақдим этишни режа қилган.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz