Қайднома

Қидирув

Суперлига21-тур. “Сўғдиёна” Бухорода йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлига21-тур. “Сўғдиёна” Бухорода йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  29.10.2020 17:25
  0
  152
Суперлига21-тур. “Сўғдиёна” Бухорода йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ҳозиргина Coca Cola Суперлига. 21-тур доирасидан ўрин олган “Бухоро” – “Сўғдиёна” учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда мухлислар ўзига ҳос голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Ўйиндаги дастлабки гол 10 - дақиқада мезбонлар футболчисиСуҳроб Неъматов томонидан киритилди. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас жиззахликларнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов мувозанатни тиклади 1:1. Ушбу голдан кейин ташаббус тўлиқ меҳмонлар тарафига ўтди ва майдон эгалари дарвозаси олдида кетма- кет ҳавфли вазиятлар ярата бошлашди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб яна ўша Жасур Ҳасанов гол муаллифига айланди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳисобда ортда қолаётган мезбонлар бироз жонланишди ҳамда 33 – дақиқада Зоҳир Пиримов киритган гол эвазига ҳисобни яна тенгликка келтириб қўйишди. Шу тариқа жамоалар 2:2 ҳисобидаги натижа билан танафусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим эса “Сўғдиёна”нинг хавфли ҳужумлари остида бошланди. “Сўғдиёна” футболчиси Шоҳруз Норхонов дастлаб ҳакам томонидан белгиланган пеналтини аниқ амалга ошириб жамоасини яна олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп вақт ўтмай иқтидорли ҳужумчи  рақиб дарвозасини яна бир бор аниқ нишонга олди ва мазкур учрашувдаги дублъни расмийлаштирди. Учрашувдаги сўнгги голни эса 84 – дақиқада Норхонов ўрнига майдонга тушган Баҳодир Насимов киритди. Якуний ҳисоб 2:5.

 Coca Cola Суперлига. 21-тур
29 октябрь, пайшанба
БУХОРО – СЎҒДИЁНА - 2:5
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Ойбек Юнусов 

Голлар: Суҳроб Неъматов 10 пенальти, - 1:0. Жасур Ҳасанов 11, - 1:1 (Жавоҳир Қаҳрамонов). Жасур Ҳасанов 24, - 1:2 (Жавоҳир Қаҳрамонов). Зоҳир Пиримов 33, - 2:2 (Файзуллобек Жуманқўзиев). Шоҳруз Норхонов 48 пенальти, - 2:3. Шоҳруз Норхонов 65, - 2:4 (Жавоҳир Қаҳрамонов). Баҳодир Насимов 88, - 2:5 (Даниэль Насриддинов).

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобиржон Аманов, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 11.Зоҳир Пиримов (77.Иззатилла Абдуллаев, 84), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Сайидов (99.Муҳаммад Ғиёсов, 74), 28.Эргаш Исмоилов (17.Беҳруз Садиллоев, 84), 66.Илҳомжон Алижонов, 71.Файзуллобек Жуманқўзиев.

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Аюбхон Номанов, 8.Жамшид Болтабоев (7.Санжар Рашидов, 84), 10.Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 84), 11.Жасур Ҳасанов (21.Саҳоб Рашидов, 87), 12.Санъат Шихов (22.Шоҳбоз Жўрабеков, 46), 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (14.Даниэль Насриддинов, 84), 93.Марко Колакович.

Огоҳлантиришлар: Эргаш Исмоилов 72, Искандар Шойқулов 76, Марко Колакович 82, Беҳруз Садиллоев 85, Жасур Ҳакимов 90.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz